энг долзарб

“The Guardian” нашри Гулнора Каримовага берилган 220 миллион доллар ҳақида мақола чоп этди

Британиянинг “The Guardian” нашрига кўра, Бош вазир Борис Жонсон бошчилигидаги Британия консерватив партиясининг асосий донорларидан бири Муҳаммад Aмерси Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримовага пора беришда маслаҳатчи бўлган.

“The Guardian” нашри Гулнора Каримовага берилган 220 миллион доллар ҳақида мақола чоп этди

 

 

Нашр томонидан 4 октябрда чоп этилган мақолада швед телекоммуникация компанияси “Телиа” Гулнора Каримовага 220 миллион доллар пора бериб, Ўзбекистондаги мобил бозорига кира олгани айтилган.

 

Муҳаммад Aмерси адвокатларининг таъкидлашича, коррупция тўловларини  тарғиб қилиш ҳақидаги ҳар қандай маълумотнинг тарқатилиши ҳақидаги ахборотлар ёлғон бўлган. Уларнинг сўзларига кўра, битим бўйича асосий келишувлар 2017 йилда тузилган. Aмерси “Телиа” Гулнора Каримовага пора беришни режалаштираётганини ўйлаб кўрмаганини айтган.

 

Аммо, “The Guardian” ва “BBC Panorama”  ўз терговлари натижасида маълум қилишича, Aмерси “Телиа”  билан 6 йил ишлаган ва компаниянинг Марказий Осиёдаги мобил бозорига кириб келишида муҳим роль ўйнаган.

 

“The Guardian” нинг  ёзишича, Муҳаммад Aмерси шу даврда воситачилик қилгани учун 65 миллион доллар олган ва якшанба куни чиқарилган Пандора ҳужжатлари шуни кўрсатадики, бу пулларнинг бир қисми Буюк Британияда қимматбаҳо кўчмас мулкларни  сотиб олишга сарфланган.

 

2017 йилда Муҳаммад Aмерси Оксфорд университетида бўлиб ўтган тадбирда нутқ сўзлаган ва уни "коррупцияга қарши курашиш мажбурияти" учун олқишлашган. Унинг ўзи коррупцияга қарши курашни  юрагига яқин мавзу эканлигини айтиб ўтган.

 

Кениялик 61 ёшли Муҳаммад Aмерси Буюк Британиядаги 2019 йилги парламент сайловларида Консерватив партияга 100 минг фунт (136 минг AҚШ доллари атрофида) хайрия қилди. Бундан олдин у Борис Жонсон, Майкл Гове ҳамда мамлакат бош вазири лавозимига даъвогар бўлган Жереми Хантнинг сайлов кампанияларини молиялаштиришга ўз ҳиссасини қўшган.

 

“The Guardian” нашрининг ёзишича, ҳозирда турли телекоммуникация лойиҳаларида иштироки билан танилган британиялик тадбиркор, ўзи яратган янги гуруҳ ёрдамида Яқин Шарқдаги консерваторлар стратегиясига таъсир ўтказмоқчилиги аниқланган.

 

Шу йилнинг февраль ойида Швеция суди Ўзбекистон биринчи президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага пора берганликда айбланаётган “Телиа” собиқ раҳбарларига нисбатан оқлов ҳукмини тасдиқлади.

 

Компаниянинг 3 нафар  собиқ раҳбарлари Ўзбекистон телекоммуникация бозорига кириш учун тахминан 320 миллион долларни пора сифатида Гулнора Каримованинг оффшор компаниялар ҳисобига ўтказганликда гумон қилинган.

 

Бу шубҳалар биринчи бўлиб Коррупция ва уюшган жиноятчиликни ўрганиш маркази ва Швециянинг “SVT” телеканали журналистлари томонидан ўтказилган терговда айтилган.

 

2019 йил февраль ойида Стокгольм суди ўз ҳукмига биноан уларни айбсиз деб топди. Судялар “Телиа”нинг собиқ раҳбарлари "техник жиҳатдан" Каримовага пора бермаган деб ҳисоблашди. Aйнан мана шу қонуний чеклов туфайли, Швеция суди собиқ раҳбарларни оқлаш тўғрисида қарор чиқарди.

 

Суд шарҳида айтилишича, фақат давлат ёки давлат хизматчисига пул ёки бошқа моддий бойликларнинг ўтказилиши коррупция деб баҳоланиши мумкин. Суд жараёнида прокуратура Гулнора Каримова пора бераётганда телекоммуникация соҳасида етарлича ваколатга эга бўлган мансабдор шахс эканлиги тўғрисида ишончли далилларни келтира олмади.

 

Маълумот ўрнида, Гулнора Каримован қамоқ жазосини ўз ватанида ўтамоқда. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди 2020 йил 18 мартда Каримовани 13 йил 4 ойга ҳукм қилинганди.

 

                                                               

Чўлпоной Аҳмедова

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

“The Guardian” нашри Гулнора Каримовага берилган 220 миллион доллар ҳақида мақола чоп этди | Zamon.uz