Спорт

33 ёшли футболчи Нури Шаҳин Туркия клуби бош мураббийига айланди

У расман Туркиянинг «Анталяспор» клуби бош мураббийи этиб тайинланди.

33 ёшли футболчи Нури Шаҳин Туркия клуби бош мураббийига айланди

 

 

Клуб жамоа бош мураббийи Эрсун Янал қўл остида Туркия Суперлигасида бор-йўғи 2 ўйинда ғалаба қозониб, 14-ўринга тушгач, клуб раҳбарияти Янални истеъфога чиқариб, унинг ўрнига жамоа ўйинчиси Нури Шахинни бош мураббий этиб тайинлаган.

 

Нури Шаҳин ўтган йилдан буён "Анталяспор" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У бунгача "Вердер", Дортмунднинг "Боруссия", "Ливерпул", "Реал" ва "Фееноорд" клубларида ўйнаган.

 

Жорий мавсумда 33 ёшли яримҳимоячи Туркия чемпионатида 8 та ўйинда асосий таркибда майдонга тушган эди.

 

Маълумот учун, "Анталяспор" сўнгги турда "Адана Демирспор"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди, рақиб жамоанинг ғалаба голи италиялик форвард Марио Балотелли номига ёзилган.

 

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

33 ёшли футболчи Нури Шаҳин Туркия клуби бош мураббийига айланди | Zamon.uz