Дубай шаҳзодаси Ўзбекистонга фақатгина ов қилиш учун келмайди
Хабарингиз бор, 36 ёшли тахт вориси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум Ўзбекистонга келди. Шаҳзода Instagram’даги саҳифасига жараёнга оид фотожамланмани жойлади.


Суратлардан кўриш мумкинки, у ҳар доимгидек БААга қарашли тувалоқ асраш масканига ташриф буюрган.
Маълумот ўрнида, Муҳаммад Ол Мактум ўтган йили ҳам, айнан, октябрь ойида шу ерда бўлган.
Сабаби, Ўзбекистонда лочинлар билан ов қилиш мавсуми сентябрь-октябрь ойларида бўлади.Чунки Навоий шаҳридан қарийб 50 километр узоқликда, жануби-ғарбий томонидаги чўл ҳудудида 300 гектар ер майдон эгаллаган Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази (АЙТАМ) жойлашган.
Марказ Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, Дубай амирлигининг ҳокими шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум ташаббуси билан 2008 йилнинг апрель ойида ташкил этилган.
Кўпчилик шаҳзодани Ўзбекистонга ов қилиш ва саёҳат қилиш учун учун келади, деб ўйлайди. Аммо бу нотўғри. Чунки Ўзбекистондаги АЙТАМнинг асосий фаолияти Осиё йўрға тувалоғининг барқарор популяциясини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Уни кўпайтириш ва асраш ишлари ҳамда ҳар йили ушбу турни ёввойи табиий муҳитга қўйиб юбориш мақсад қилинган. Шу боис шаҳзода ҳам бу ташаббусга ўз ҳиссасини қўшади.
Эслатиб ўтамиз, йўрға тувалоқлар 2009 йилда Ўзбекистон Қизил китобига ноёб тур сифатида киритилган. Улар Қизилқум чўлларида яшайди. Уларнинг сони ва яшаш майдони 1960 йиллардан бошлаб қисқаришни бошлаган.
Чўлпоной Аҳмедова







