Миллатлар лигаси. Франция Бельгия билан ўйинда суперкамбек эвазига финалга чиқди
УЕФА Миллатлар лигаси иккинчи яримфинал жуфтлигида Бельгия Францияга қарши майдонга тушиб, финалга чиқиш имкониятини қўлдан чиқарди.

Карраско ва Лукакунинг ажойиб голларидан кейин бельгияликлар биринчи бўлимдаёқ икки тўп фарқи билан танаффусга чиқиб кетди — 2:0. 62-дақиқада эса Бензема французларга умид бахш этди. Кўп ўтмай, Гризманнга ишлатилган қўполликни Мбаппе голга айлантирди — 2:2.
87-дақиқада Лукакунинг голи ВАР орқали бекор қилингач, 90-дақиқада Тео Эрнандес ажойиб зарбаси билан французларга финал йўлланмасини тақдим этди — 2:3. суперкамбек!
Шу тариқа, Франция Миллатлар лигасида иккинчи финалчига айланди. Диде Дешам шогирдлари 10 октябрь куни Миландаги "Сан Сиро" стадионида турнир ғолиблиги учун Испанияга қарши майдонга тушади. Бельгия эса шу куни Туринда мезбон Италияга қарши 3-ўрин учун баҳс олиб боради.
Жамшидбек Амиров







