Конор Макгрегор: "Уларнинг иккисини ҳам ғолиб деб ҳисоблайман"
UFC бўйича собиқ жаҳон чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор ўзининг Twitter саҳифасида Тайсон Фюри ва Деонтей Уайлдер ўртасида ўтказилган учинчи жанг ҳақида фикр билдирди:

"Зўр жанг. Улар ажойиб жангчи. Бу тўқнашувда иккисини ҳам ғолиб деб ҳисоблайман. Вазнлар орасидаги 18 кгли фарқ деярли сезилмади. Улар бир-бирига яқин ва ноёб истеъдодга эга спортчилар. Кеча оқшом оғир вазнда буюк трилогия бўлиб ўтди. Тайсонни ғалаба билан табриклайман. Деонтейга ҳам ажойиб жанг учун миннатдорчилик билдираман”.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 10 октябрь куни Тайсон Фюри ва Деонтей Уайлдер ўртасида ўтган беллашувда Фюри рақибини 11-раундда нокаутга учратган ҳолда, ғалаба қозонди.
Аввалроқ Фюри бу гал техник нокаут билан қаноатланмагани ва Майк Тайсон яна рингга қайтмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







