Жанлуижи Доннарумма: “Мен “Милан”ни яхши кўраман”
“ПСЖ” ва Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Доннарумма UEFА Миллатлар Лигаси ярим финалининг Испания билан ўйиндаги 2:1 ҳисобидаги мағлубилиятдан сўнг мухлисларнинг ҳуштаги ҳақида фикр билдирди.

Учрашув “Милан” клубининг “Сан Сиро” стадионида бўлиб ўтди: Умримнинг саккиз йили “Милан”да ўтган. Шу боис “Сан-Сиро”га қайтиш мен учун ҳар доим ҳаяжонли кечади. Сизда ҳуштак чалиш — одатий ҳол. Мен шу клубда ўсганман ва доим “Милан”нинг мухлиси бўлганман. Ўтган саккиз йилни унутиш осон эмас. Мен “Милан”ни яхши кўраман ва ўзимни ҳамиша унинг бир қисми деб ҳисоблайман”.
Эслатиб ўтамиз, Доннарумма Евро-2020дан кейин “ПСЖ” футболчисига айланганди. Италиялик дарвозабон 2026 йил 30 июнга қадар 5 йиллик шартнома имзолади.
Аввалроқ Маркус Решфорд “Манчестер Юнайтед” тарихидаги энг ёш фахрий докторга айлангани ва Ла Лиганинг икки клуби бош мураббийсиз қолгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







