энг долзарб

Ўзбекистонда "Sputnik V" вакцинаси ишлаб чиқарила бошланди

“Jurabek Laboratories” МЧЖ қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган "Sputnik V" вакцинаси 1- ва 2- компонентларининг дастлабки 260 500 дозаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига топширилди.

Ўзбекистонда "Sputnik V" вакцинаси ишлаб чиқарила бошланди

 

 

 Аввалроқ Ўзбекистонда "Jurabek Laboratories" компанияси  "Спутник V" вакцинасини ишлаб чиқариши ҳақида хабар берган эдик. Мазкур вакцина Гамалея илмий-тадқиқот маркази томонидан маъқулланган.

 

Бу юртимизда тайёрланаётган иккинчи вакцина бўлиб, бундан аввал ушбу корхонада жами 7 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси ишлаб чиқарилган. Унинг 1 458 820 дозаси эмлаш учун топширилган эди.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистонга эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 28 473 528 дозани ташкил қилмоқда.


Улардан:


1 594 480 дозаси AstraZeneca,

21 958 488 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,

720 500 дозаси "Sputnik V",

 3 000 060 дозаси Moderna,

 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинасидир.


Шундан 22 721 129 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган бўлиб, 5 226 139 нафар аҳоли коронавирусга қарши барча босқичларда тўлиқ эмланди.

 

Маълумот учун, вакциналар ишлаб чиқарилганидан сўнг, уларнинг ҳар бир сериясидан намуналар яна Россияга текширув учун юборилади. Гамалея илмий-тадқиқот маркази ушбу намуналарни маъқуллаганидан сўнггина, вакциналар эмлаш учун етказиб берилади.

 

Эслатиб ўтамиз, май ойида Россиянинг "Sputnik V" вакцинасини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилгани маълум қилинганди. 

 

Бундан аввал Ўзбекистонга "Sputnik V" вакцинасининг навбатдаги партияси келтирилиши, Ўзбекистон вакцина захираси бўйича МДҲ мамлакатлари орасида етакчи бўлгани ҳамда “Sputnik V”ни қабул қилиш оралиғи ва унинг иккинчи компонентлари қачон келтирилиши маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Ўзбекистонда "Sputnik V" вакцинаси ишлаб чиқарила бошланди | Zamon.uz