энг долзарб

“Safiа” ширинликлар уйи асосчиси Президентга мурожаат билан чиқди

Бу ҳақда Саидкамол Абдуразаков ўзининг Facebook'даги саҳифасида эълон қилди. Унда шундай дейилади:

“Safiа” ширинликлар уйи асосчиси Президентга мурожаат билан чиқди

 

“Ассалому алайкум, ҳурматли Шавкат Миромонович! Мен “Safiya” оилавий корхонаси асосчичи Бекзод Самигжановман. Бу бизнесни бобом 1995 йилда тешиккулча сотишдан бошлаган. 2005 йилда эса онам Мадина Аюпова “Выпечка от Мадины" ширинликлар уйини очган.

Сизнинг раҳбарлигингиз остида ўтказилаётган ислоҳотлар натижасида тадбиркорлар учун катта имкониятлар яратилмоқда. Бизнинг корхонамиз ҳам сўнгги беш йилда катта ютуқларга эришди. 2016 йилга қадар ходимларимиз сони 100 нафар ва савдо уйларимиз 4 тани ташкил этган бўлса, кейинги 5 йилда 44 та янги савдо нуқталари очдик ва ходимларимиз сони 2 мингдан ошди.

2021 йилнинг августида Президент ва тадбиркорлар ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда юзлаб тадбиркорлар, жумладан, биз ҳам “Энг кўп иш ўрни яратган корхона” сифатида тақдирландик. Сиз менинг онам, Мадина Аюповани Ўзбекистондаги энг таниқли тадбиркор аёллардан бири  сифатида эътироф этдингиз. Мен бундан руҳланиб, 10 минг янги иш ўрни яратишга қарор қилгандим.

2018 йилда Сизнинг Яшнобод туманида тадбиркорлар билан бўлиб ўтган учрашувингизда мен ҳам бор эдим. Мен ўзимнинг янги қандолат фабрика лойиҳамни намойиш қилдим ва Сиз ер ажратиш тўғрисида топшириқ бердингиз.

Шундан кейин Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев вазиятни назоратга олди ва 2019 йил 21 декабрь куни  Учтепа тумани Фозилтепа кўчасидан 8 сотих ер ажратиб берилди. Шундан сўнг, қурилишга рухсат олдик. Лойиҳани ишлаб чиқишда латвиялик мутахассисларни жалб қилдик.

Биз барча халқаро стандартларга жавоб берадиган завод қурдик. Ҳозирда қўшни Қозоғистон, Грузия, Арманистон ва Озарбайжонда ҳам ўз савдо нуқталаримизни очмоқчимиз.

Имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга ҳаракат қилиб, 3 қаватли, умумий майдони 15 минг квадрат метр бўлган завод қурдик. Завод қурилган жойга шаҳарнинг турли чеккаларидан узоқ йиллар давомида чиқинди олиб келинган ва биз 18 метр қалинликдаги  қурилиш чиқиндиларини ковлашга мажбур бўлдик. Чиқиндиларни олиб чиқиб ташлаш учун 15 минг юк машинаси ишлатилди.

2016 йилда Маданият вазирлиги томонидан ушбу ер майдони “Мадина-Мухлиса” МЧЖга ижара асосида фойдаланишга берилган. 2018 йил 10 майда Сизнинг Учтепа туманига қилган ташрифингизда лойиҳа асосида тадбиркорларга самарасиз ишлатилаётган ерларни ажратиш тўғрисида топшириқ бердингиз. Шундан кейин Вазирлар Маҳкамасининг ушбу ер майдонини Тошкент шаҳар ер резервига олиш тўғрисида қарори чиқди. Муддат ўтганига қарамай, деярли икки йилдан сўнг бизнинг завод амалда қурилиши тугаллангандан кейин юқоридаги МЧЖ Тошкент шаҳар ҳокимлигини судга берган. 1- ва 2 инстанция судларида ҳокимият ғолиб бўлди.  Аммо афсуски, 2021 йил 15 сентябрь куни Олий суд босқичида бўлиб ўтган жараёнда суд ҳеч қайси ҳолатга қарамасдан Маданият вазирлиги фойдасига қарор чиқарди. Суд қарорига асосан, биз энди  ўз ҳисобимиздан қурилган заводни бузишимиз керак. У 4 минг янги иш ўрни яратиши мумкин.

Бу қандай юз берганини ҳалигача тушунолмаяпман. Қурилиш учун 40 миллиард сўм сарфладик. Унинг катта қисмини Ислом банки лизинги ташкил этади. Кейинги ойдан заводни ишга туширишни режалаштирган эдик. Чунки 2022 йилнинг январидан бошлаб лизинг қарзи тўланиши бошланиши керак. Нима қилишни билмайман. Бундай ҳолатда лизингни ҳам, ижарани ҳам тўлай олмайман. Банкрот бўлишдан ўзга чора йўқ. Биргина қарор ортидан 25 йиллик меҳнатимиз йўққа чиқмоқда. Бизга ёрдам беришингизни илтимос қиламиз!

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

“Safiа” ширинликлар уйи асосчиси Президентга мурожаат билан чиқди | Zamon.uz