Ўзбекистонда Россия методологияси бўйича рус мактаблари ташкил қилиниши мумкин
Сергей Лавров Россия билан иттифоқдош барча мамлакатларда рус мактабларини ташкил қилиш ҳақида айтди. Унинг маълум қилишича, Тожикистонда Россия методологияси бўйича бешта рус мактаби тайёрланмоқда.

Ҳозирда Ўзбекистон учун ҳам шундай дастур тайёрланяпти. Яқинда Арманистоннинг янги раҳбарияти Арманистон учун ҳам худди шундай дастур ишлаб чиқаришга қизиқиш билдирган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 июль куни Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро Конференсия доирасида ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарларининг "Марказий Осиё – Россия" шаклидаги тўртинчи учрашуви бўлиб ўтганди. Унда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергер Лавров ҳам иштирок этган.
Аввалроқ Сергей Лавров Марказий Осиёда ҳеч ким ўз ҳудудида АҚШ ҳарбий базаларини жойлаштирмоқчи эмаслигини айтганди. Шунингдек, у Афғонистондаги вазият қўшни давлатларга реал хавф туғдираётгани ҳақида гапирганди.







