0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги таълим муассасаларида ўқишни кўчириш масаласи қачон ҳал этилади?

ОТМларда дарслар бошланганига бир ойдан ортди. "zamon.uz" мурожаатда айтилишича, ўқув жараёни давом этаётганига қарамай, Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли бўлган тиббиёт олийгоҳларининг айрим талабалари ҳалигача қайси университетга боришни билмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги таълим муассасаларида ўқишни кўчириш масаласи қачон ҳал этилади?

 

Улар август ойида ўқишни вилоятлардан Тошкент шаҳридаги ССВ тасарруфида бўлган тиббиёт олийгоҳларига кўчириш учун  ариза билан мурожаат қилган эди.  Лекин орадан салкам икки ой муддат ўтса-да, натижалар эълон қилингани йўқ. 

 

Белгиланган низом қоидаларига кўра, ўқишни кўчириш аризаси натижалари 20-25 август санасига қадар эълон қилиниши зарур эди.

 

Мурожаатчилар орасида вазирликка бир неча бор келиб, масъуллар билан боғланишга уринганлар ҳам бор.

 

6 октябрь санасидаги охирги мурожаатдан сўнг натижалар босқичма-босқич эълон қилина бошлаган. Лекин бу мавжуд муаммога барҳам бера олмади. Натижаларини олган талабаларда базавий ёки табақалаштирилган контракт асосида таҳсил олиш билан боғлиқ янги муаммо пайдо бўлди.

 

Мутасаддилар уларга мос ва турдош йўналиш бўйича кўчираётганликларига қарамай ўқишни  суперконтракт асосида давом эттиришини айтмоқда. Фақат ўзи ёки ота-онаси Тошкент шаҳрида доимий истиқомат қиладиган, ота-онасининг иш фаолияти шаҳар ҳудудида бўлган ва турмуш қургач, турмуш ўртоғи Тошкент шаҳрида муқим истиқомат қилгани учун ўқишни кўчирган талабаларгина базавий миқдордаги контракт асосида ўқиши мумкинлиги айтилган.

 

Тошкент вилоятида яшовчи ва республиканинг чекка ҳудудларидаги тиббиёт олийгоҳи талабаси бўлган шахслар Тошкент шаҳрига ўқишларини кўчирса, суперконтракт асосида қабул қилиниши белгиланган.

 

Шунингдек, ариза берган талабалар орасида давлат гранти асосида таҳсил олувчи талабалар ҳам бор.

 

Президентнинг “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарорига кўра, ўқишини Ўзбекистон Республикасининг бир ҳудудида жойлашган давлат олий таълим муассасасидан бошқа ҳудудидаги давлат олий таълим муассасасига кўчиришда:

a)  ўқишни мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришга узрли сабаблар мавжуд бўлганда рухсат этилади. Бунда ўқишни кўчириш сўралаётган ҳудудда мос ва турдош таълим йўналиши мавжуд бўлмаган тақдирда мазкур ҳудуддаги олий таълим муассасасининг бошқа таълим йўналишига кўчириш мумкин.

b)  талабанинг республика бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига доимий яшаш учун кўчиб ўтиши, турмуш ўртоғи ёки ота-онасининг меҳнат фаолиятини амалга ошириш жойи бошқа ҳудудга ўзгартирилиши, никоҳ тузгандан кейин турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудудга кўчиб ўтиши узрли сабаблар этиб тан олинади;

c)  талабаларнинг ўқишини узрли сабаблар мавжуд бўлмаган ҳолатларда, шунингдек, мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчириш ўрнатилган тартибда тегишли бакалавриат таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик тўлов асосида амалга оширилади (мазкур кичик банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно).

 

Энг охиридаги жумла узрли сабаблар билан ўқишни мос ва турдош таълим йўналиши бўйича кўчирган талабалар базавий миқдордаги контракт асосида таҳсил олишлари кераклигини тасдиқлайди.

 

Лекин низомга қарамай, талабаларнинг сабаблари узрли деб баҳоланмаяпти. Tурдош йўналиш эканидан қатъий назар суперконтракт асосида қабул қилиш айтилган. Бу эса мурожаатчиларда норозилик уйғотмоқда. Бир ойдан буён муросасиз тортишувлар давом этяпти.

 

Мафтуна Режаббоева тайёрлади.

custom img

Энди ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қиммати қонун билан ҳимояланади

Сенатда “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

custom img

Тест синовлари учун ажратилган бинолар сони маълум қилинди

2023-2024 ўқув йили учун ОТМларга кириш тест синовлари республика бўйича 72 та бинода бўлиб ўтади.

custom img

Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари қисқартирилади

Бу бўйича мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи имзоланган.

custom img

Таянч ихтисослаштирилган мактабларда имтиҳон қачон ўтказилади?

Рухсатномани юклаб олиш учун талабгор ariza.piima.uz сайтига кириб, “Шахсий кабинет” ига ўз ID рақамини киритиши керак.

custom img

Бугундан ўқишни кўчириш учун ариза олиш бошланди

Аризалар 5 августга қадар давом этади.

custom img

Иккинчи мутахассислик учун квоталар тасдиқланди

Ҳужжатлар my.edu.uz орқали қабул қилинади.

custom img

Халқаро биология олимпиадаси ғолиблари қанчадан пул мукофоти билан тақдирланади?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотларни очиқлади.

custom img

Бюджетда ўқиш учун ажратиладиган ўринлар сони кўпайди

Президент фармони билан айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"