Таълим

Ўзбекистонда айрим талабалар университет дипломини 3 йилда олиши мумкин

9-синф битирувчилари мактаб, академик лицей ёки техникумда икки йил таҳсил олиб, кейинги уч йилни маҳаллий ёки хорижий ҳамкор олийгоҳда давом эттириши мумкин бўлади.

Ўзбекистонда айрим талабалар университет дипломини 3 йилда олиши мумкин

Ўзбекистонда маҳаллий ва хорижий университетлар билан интеграциялашган янги таълим дастурлари жорий этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевга таништирилган тақдимотда маълум қилинди.

 

Тақдимотда мактаб, академик лицей, техникум ва олий таълим ўртасидаги узвийликни таъминлайдиган "2+3", "1+2", "2+1", "1+3", "2+2" ва "3+1" каби интеграциялашган таълим моделлари кўриб чиқилди.

 

Унга кўра, 9-синф битирувчилари мактаб, академик лицей ёки техникумда икки йил таҳсил олиб, кейинги уч йилни маҳаллий ёки хорижий ҳамкор олийгоҳда давом эттириши мумкин бўлади. Техникум битирувчиларига эса таълимни қисқартирилган дастур асосида университетда давом эттириш имконияти яратилади.

 

Шунингдек, интеграциялашган таълим дастурларини тиббиёт, энергетика, санъат ва қишлоқ хўжалиги каби устувор йўналишларда ҳам жорий этиш режалаштирилмоқда.

 

Халқаро малакалар ва баҳолаш марказига интеграциялашган дастурларни нуфузли ТОП-100 олийгоҳлар академик талабларига мослаштириш, улар билан “1+3” ва “2+2” шаклидаги дастурларни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

 

Марказ ҳузурида хорижий экспертлардан иборат доимий ишчи гуруҳ ташкил этилади. У 2027 йил якунига қадар етакчи хорижий университетлар дипломини берадиган камида иккита таълим дастури марказини ишга тушириши белгиланган.

 

Бундан ташқари, "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендия дастури ҳам янги тизимга мослаштирилади. Эндиликда у Интеграциялашган дастурлар олий мактаби ҳамда бошқа маҳаллий олийгоҳлардаги интеграциялашган таълим йўналишларини ҳам қамраб олади.

 

Дунёнинг нуфузли университетларига шартли қабул қилинган ёшларнинг Ўзбекистондаги олийгоҳларда биринчи курс ёки Foundation дастурида ўқиш харажатларини қоплаш механизми жорий этилади. Бу уларга таълимни Ўзбекистонда бошлаб, кейинчалик хориждаги олийгоҳда давом эттириш имконини беради.

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фанни бошқариш бўйича янги ислоҳотлар халқаро тажрибага асосланмоқда.

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таълим тизимидаги янги ислоҳотлар мазмунини тушунтирди.

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Ушбу ислоҳот орқали таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийлик ва бардавомликни таъминлаш кўзда тутилган.

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Бунга сертификат орқали ОТМга ҳужжат топшираётган абитуриентлар сонининг йилдан-йилга ошиб бораётгани сабаб бўлмоқда.

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентлар сони ҳам маълум қилинди.

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.