Таълим

Тошкентдаги айрим мактабларда давомат “ақлли” камералар орқали назорат қилинaди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Тошкентдаги айрим мактабларда давомат “ақлли” камералар орқали назорат қилинaди

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчилари давоматини “ақлли” камералар орқали назорат қилиш жорий этилиши ҳақидаги хабарлар муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги расмий изоҳ берди.

 

Маълум қилинишича, айни пайтда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги айрим мактабларда “ақлли” камералар синов тариқасида ўрнатилмоқда. Улар давоматни назорат қилиш жараёнини янада самарали ташкил этишга ёрдам бериши кутилмоқда.

 

Қайд этилишича, бундай технологиялар нафақат мактаб маъмурияти, балки ота-оналар учун ҳам фарзандларнинг дарсларга қатнашиши ва хавфсизлигини онлайн назорат қилиш имконини яратади.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг 2025 йил 18 сентябрдаги қўшма қарори билан тасдиқланган низомга кўра, ўқувчиларнинг давоматини ҳисобга олиш ҳозирда e-maktab платформаси орқали амалга оширилади. Унга мувофиқ, ҳар бир синфда давомат фан ўқитувчилари ва синф раҳбарлари томонидан ҳар куни белгиланади.

 

Низомга асосан, мактабда фаолият юритувчи инспектор-психолог сабабсиз дарс қолдираётган ўқувчиларнинг ота-оналарига ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга расмий огоҳлантириш юборади. 

 

Унда фарзанднинг мактабга мунтазам қатнашишини таъминлаш талаби қўйилади ҳамда бу мажбурият бажарилмаса, қонунчиликка мувофиқ жавобгарлик келиб чиқиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилади.

 

Шунингдек, ўқувчиларнинг дарсларга мунтазам қатнашмаслиги аниқланганда, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан жавобгарликка тортилиши мумкин.

 

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фанни бошқариш бўйича янги ислоҳотлар халқаро тажрибага асосланмоқда.

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таълим тизимидаги янги ислоҳотлар мазмунини тушунтирди.

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Ушбу ислоҳот орқали таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийлик ва бардавомликни таъминлаш кўзда тутилган.

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Бунга сертификат орқали ОТМга ҳужжат топшираётган абитуриентлар сонининг йилдан-йилга ошиб бораётгани сабаб бўлмоқда.

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентлар сони ҳам маълум қилинди.

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.