Юрген Клопп: “Нюкасл” жаҳон футболида супер кучга айланади”
“Ливерпул” клуби бош мураббийи Юрген Клопп Нюкасл Юнайтедда бўладиган ўзгаришлар ҳақида фикр билдирди:

“Ушбу жамоа ҳақида гапирадиган бўлсак, маълум муддатда “Нюкасл” клуби супер кучга айланади. Билишимча, бу жаҳон футболида энг қиммат учта клубдан бири. Жамоа раҳбарияти олдида катта имкониятлар очилмоқда. Кейинги 20-30 йил давомида “Нюкасл” жаҳон футболида етакчи ўринни эгаллайди. Пулни нотўғри ишлатиш ҳолати бўлиши мумкин, бироқ клуб таркиби яхши футболчилардан иборат бўлади”.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Саудия Арабистони ҳукуматининг инвестиция фонди “Нюкасл” клубининг янги эгасига айланганди. У клуб акцияларининг қарийб 80 фоизини сотиб олди. Аввал “Нюкасл” нинг эгаси миллиардер Майк Эшли эди.
Аввалроқ, “Бавария” ҳимоячиси Лукас Эрнандес қамоқ жазосига ҳукм қилингани ва “Нюкасл” Икарди ҳамда Ремзи учун янги таклиф киритмагни ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







