АПЛ. «Челси» осонликча ғалабага эришмади
АПЛ 8-тури доирасидаги шанба куннинг сўнгги ўйинида "Челси" сафарда турнир дебютанти "Брентфорд"га қарши майдонга тушди.

Чилуэлл томонидан 45-дақиқада киритилган гол "Челси"га биринчи бўлим устунлигини берди.
Иккинчи бўлимда «Брентфорд» бир қатор голли вазиятларга эга бўлди, бироқ яққол голли вазиятларда ҳам "Челси" посбони Менди жамоасини қутқариб қолди ва клубининг 3 очко олишини таъминлади.
Натижада, «Челси» 19 очко билан 1-ўринга қайтган бўлса, «Брентфорд» 12 очко билан 7-ўринда қолди.
Жамшидбек Амиров







