Таълим

Мактабларда инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби белгиланди

“Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим бериш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Мактабларда инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби белгиланди

 

Қарор билан, жумладан, Умумий ўрта таълим ташкилотларида инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.  

 

Низомга кўра, ўқувчиларнинг бино ичида ҳаракатланиши ва таълим олишлари учун махсус шароитлар яратилган мактабларда инклюзив ва бошланғич таянч коррекцион синфлар ташкил этилади.

 

Бунда ўқувчилар биринчи синфга 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.

 

Шунингдек, мактаблар учун белгиланган ёш меъёридан икки йилга ошган болаларни қабул қилишга рухсат этилади.

 

Ўқувчиларни мазкур синфларга қабул қилиш ҳудудий халқ таълими бошқармаси ҳузурида ташкил этилган Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасига кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар розилиги билан амалга оширилади.

 

Инклюзив таълим синфларида жами ўқувчилар сони 30 нафардан ошмаслиги керак.

 

Инклюзив ва бошланғич таянч коррекцион синфларга фақат бир хил тиббий ташхисдаги ўқувчилар қабул қилинади. 

 

Қарорга кўра, инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда қуйидагича устама ҳақи тўланади:

 

➖ синфда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган бир нафар бола учун – лавозим маошининг 10 фоизи;

➖ 2 нафар бола учун – лавозим маошининг 20 фоизи;

➖ 3 нафар бола учун – лавозим маошининг 30 фоизи;

➖ икки ва ундан ортиқ инклюзив таълим синфларида 4 нафар ва ундан ортиқ бола учун таълим-тарбия ишларини олиб борган ўқитувчиларга ва махсус педагогларга – лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида.

 

Мафтуна Режаббоева тайёрлади

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фанни бошқариш бўйича янги ислоҳотлар халқаро тажрибага асосланмоқда.

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таълим тизимидаги янги ислоҳотлар мазмунини тушунтирди.

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Ушбу ислоҳот орқали таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийлик ва бардавомликни таъминлаш кўзда тутилган.

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Бунга сертификат орқали ОТМга ҳужжат топшираётган абитуриентлар сонининг йилдан-йилга ошиб бораётгани сабаб бўлмоқда.

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентлар сони ҳам маълум қилинди.

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.

Мактабларда инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби белгиланди | Zamon.uz