энг долзарб

15 суткага қамалган блогер фаолиятини нега тўхтатди?

Youtube тармоғида Бобур Ғаниев исми билан танилган автоблогер ўз фаолиятини якунлаганини эълон қилди. У роликдаги сўзларини қуйидагича бошлади:

15 суткага қамалган блогер фаолиятини нега тўхтатди?

 

 

— Бугун 2021 йил 17 октябрь. Ҳаммаларингизга эслатиб ўтаман, юртдошлар. Менинг мақсадим қонунийликни тарғиб қилиш эди. Лекин, афсуски, биттаси айтган экан. “Ҳамма қонуний нарса адолатли эмас, ҳамма адолатли нарса қонуний эмас”.

 

Жорий йилнинг 30 сентябрь куни соат 22:30 атрофида Учтепа туманида ўтказилган рейдда ЙПХ ходимлари томонидан “Epica” автомобили тўхтатилиб, текширилганда машинада йўловчи сифатида келаётган Ғаниев ҳолатни видеога олиб, ЙПХ ходимларини “мент” дея ҳақорат қилгани айтилади. Шунингдек, унинг ЙПХ ходимларига бўйсунмагани ҳам таъкидланган. Шундан сўнг ҳайдовчи ва автоблогер туман ИИО ФМБ га олиб кетилган эди.

 

Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди Бобур Ғаниев ва унинг шериклари — Аброрбек Қўзибоев (“Epica” ҳайдовчиси), Обид Салимов (йўловчи)га нисбатан ҳукм ўқиган.

 

Унга кўра, ЙПХ инспекторларини “мент” дея ҳақоратлагани учун Бобур Ғаниев МЖтКнинг 41-моддаси билан айбли деб топилган ҳамда БҲМнинг 20 баравари миқдорида жаримага тортилган. Бундан ташқари унга МЖтКнинг 194-моддаси билан БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима ва МЖтКнинг 195-моддаси билан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

 

Унинг шериклари ҳам жарима ва 15 суткага маъмурий қамоқ жазосини олган.

 

17 октябрга ўтар кечаси автоблогер озодликка чиқди. Вазиятни кузатиб бораётганлар унинг яна фаолиятини давом эттиришига умид қилган эди. Бироқ Бобур Ғаниев бошқача қарорда эканлигини эртаси куни ўз мухлисларига қилган видеомурожаатида айтиб ўтди. Шунингдек, Блогер ҳовлисида ўша муддат оралиғида кийган кийимларини ёқиб юборди.

 

- Эски хотиралар, негатив хотираларни йўқ қилиш мақсадида 30 сентябрдан 17 октябргача устимда бўлган кийимларни ёқиб юбордим, – дейди Ғаниев.

 

Шундан сўнг у охирги қарорини ҳам изоҳлаб ўтган:

“Ҳурматли юртдошлар мен бир бизнес бошладим. Шунинг учун Youtubeдаги ишимни юритишга вақтим бўлмайди. Мени тўғри тушунасизлар деган умиддаман”.

 

Лекин кўпчиликда "нега у блогерликни ташлади, уни ким бунга мажбур қилди?", - деган саволлар ҳам пайдо бўлаётгани сир эмас. Чунки унинг ҳатти-ҳаракатлари ва гап-сўзларидан буни англаш қийин эмас...

 

Бундан аввал автоблогер озодликка чиққани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

15 суткага қамалган блогер фаолиятини нега тўхтатди? | Zamon.uz