энг долзарб

АҚШ ташқи сиёсатида Ўзбекистоннинг аҳамияти ортиб бормоқда – Politico

Ўзбекистон АҚШ расмийлари билан яхши алоқалар ўрнатишга ҳаракат қилмоқда ва бу амалда ўз натижасини беряпти. Бу ҳақда Politico нашри маълум қилди.

АҚШ ташқи сиёсатида Ўзбекистоннинг аҳамияти ортиб бормоқда – Politico

 

Ҳозирда Ўзбекистон — АҚШ муносабатлари кун тартибидаги энг биринчи масала Вашингтоннинг Афғонистон билан чегарада антитеррор кучларини жойлаштириши бўлиб қолмоқда. Бу орқали АҚШ Афғонистонни доимий равишда кузатиб бориши мумкин. Байден Админстрацияси бир неча ойдан буён Тошкент ва минтақанинг бошқа давлатлари билан бу борада музокара олиб бормоқда, лекин ҳали аниқ натижага эришилгани йўқ. Октябрь ойида Пентагон расмийлари Ўзбекистонга келган АҚШ делегацияси таркибида хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик юзасидан музокараларда иштирок этган. Бу ҳақда Politico'га мудофаа вазирлиги расмий вакили Лара Селигман маълум қилган.

 

Октябрь бошларида АҚШ республикачилар партиясидан бўлган тўрт конгрессмен Ўзбекистонга ташриф буюрди. Мамлакатга ташрифидан сўнг делегация аъзоларидан бири, АҚШ Конгресси вакиллар палатаси қуролли кучлар бўйича қўмита аъзоси Дон Бэкон “NatSec Daily”га берган интервьюсида Ўзбекистон Президенти унда кучли таассурот қолдирганини айтиб ўтди. Бэконнинг фикрича, Ўзбекистон инсон ҳуқуқларининг ҳақиқий ҳимоячисига айланади. “Менимча, улар ислоҳотлар йўлида жадал қадам ташлаяпти”, — деган сиёсатчи.

 

АҚШ расмийларининг сўзларига кўра, Вашингтоннинг Афғонистондан чиқиб кетганидан сўнг Ўзбекистоннинг аҳамияти янада ошди. Politico Тошкентни келажакда АҚШга минтақада ёрдам беришга қодир ноёб имкониятларга эга куч сифатида кўрмоқда. Вакиллик палатасининг ташқи сиёсат бўйича қўмитаси аъзоси Август Пфлюгернинг фикрича, Афғонистоннинг халқаро террорчилар учун бошпанага айланиши мумкин бўлган бир шароитда минтақада Вашингтонга дўст мамлакатнинг мавжудлиги ҳам тактик, ҳам стратегик аҳамиятга эга.

 

Шунингдек, конгрессменлар Ўзбекистон дипломатияси ютуқларига ҳам тўхталган. “Мен кўрган элчихоналар ичида энг фаол ишлайдигани Ўзбекистон элчихонаси”, – деган Дон Бэкон. Хампти-Дампти институти директори Жозеф Меранте “Ўзбекистон элчихонаси – биз ишлаган энг профессионал ва фаол элчихоналардан бири”, – дея фикр билдирган. Бундан ташқари, Дон Бекон ўзи вакил бўлган Небраска штатида Ўзбекистон делегациясини қабул қилиш устида ишлашини маълум қилган. У ўзбек томони билан қишлоқ хўжалиги ва бошқа масалаларда ҳамкорликни муҳокама қилмоқчи. Шунингдек, Бэкон АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо тўсиқларини олиб ташлашга ҳаракат қилишини билдирган.

 

“Умуман олганда, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат устида тинимсиз ишлаши Вашингтон олдида унинг имиджи яхшиланишига олиб келди”, — деб хулоса қилади Politico.

 

Бундан аввал Ўзбекистон мудофаа вазирлиги мамлакатга АҚШ ҳарбийлари жойлаштирилмаслигини ҳамда Шавкат Мирзиёев АҚШ конгрессменларини қабул қилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

АҚШ ташқи сиёсатида Ўзбекистоннинг аҳамияти ортиб бормоқда – Politico | Zamon.uz