энг долзарб

"Биз келажак учун жавобгармиз!"

Ўзбекистон Экологик партияси Халқаро медиа-холлда сайловга тайёргарлик жараёнлари ва амалга оширилган ишлар хусусида маълумот берди.

"Биз келажак учун жавобгармиз!"

 

Шу йилнинг 24 октябрь куни мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Айни кунларда ушбу муҳим сиёсий тадбирга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Бугун, 18 октябрь куни Халқаро медиа-холлда Ўзбекистон Экологик партияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик жараёнлари ва амалга оширилган ишлар хусусида маълумот берди.

 

Партия ушбу сайловда илк маротаба иштирок этмокда. Партия раиси ўринбосари Саидрасул Сангинов берган маълумотга кўра, айни кунда Экопартиянинг 14 та ҳудудий ҳамда 207 та туман ва шаҳар партия ташкилотлари фаолият олиб бормоқда.

 

Экологик партия 2019 йилда ўтказилган парламент сайловида қатнашиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 15 та, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларда 600 дан ортиқ депутатлик ўрнига эга бўлган. Ҳозирда партия аъзолари сони 500 мингдан ортиқ. Партиянинг бош шиори — "Биз келажак учун жавобгармиз!"

 

2021 йил 27 август куни партиянинг навбатдан III — съездида Ўзбекистонда президентлик сайловида иштирок этиш ва Президент лавозимига партия раҳбари Нарзулло Обломуродовни номзод кўрсатиш тўғрисида қарор қилинди.

 

Партиянинг Марказий сайлов штаби, 14 та ҳудудий сайлов штаби ҳамда туман ва шаҳарлардаги сайлов штаблари сайлов кампаниясини уюшқоқлик билан ўтказишда таянч тузилмалар вазифасини бажармоқда.

 

Бугунги кунгача номзод ва унинг ишончли вакиллари томонидан жойларда 300 дан ортиқ учрашув ўтказилди. Уларда 65 мингдан зиёд сайловчилар қамраб олинди.

 

Учрашувларда номзод ва унинг ишончли вакилларига сайловчилар томонидан 250 дан ортиқ таклиф ва тавсиялар берилди.

 

Фаоллар томонидан барча ҳудудларда номзодни халқ орасида тарғиб этиш, унинг сайловолди дастурини сайловчиларга тушунтириш ишлари ташкил қилиниб, ўтказилган тарғибот-ташвиқот тадбирлари ОАВларда кенг ёритиб борилмоқда.

 

Шуни алоҳида қайд этиш зарурки, сайловолди ташвиқот ишлари учун барча сиёсий партиялар номзодларига тенглик тамойили асосида шароит яратиб берилди: бепул эфир вақти ҳамда матбуот нашрларидан бепул саҳифалар ажратилди. Партия бу имкониятлардан самарали фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.

 

 

Муножат Валиева

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

"Биз келажак учун жавобгармиз!" | Zamon.uz