Спорт

Қишки Олимпия ўйинлари машъаласи ёқилди

Бугун Грециянинг қадимий Олимпия шаҳарчасида “Пекин-2022” қишки Олимпия ўйинлари машъаласи ёқилди.

Қишки Олимпия ўйинлари машъаласи ёқилди

 

Ушбу тадбирда Греция Президенти Катерина Сакелларопулу, Халқаро Олимпия Қўмитаси Президенти Томас Бах, Греция Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти ва жаҳон спортининг таниқли вакиллари иштирок этди.

 

Пандемия сабаб мазкур маросим мухлисларсиз ўтказилди. Греция МОҚнинг маълум қилишича, машъала эстафетасини тоғ чанғиси бўйича таниқли грек спортчиси Иоаннис Антониу бошлаб беради. Шундан сўнг қадимий Панатинаикос стадионида машъалани бўлажак Олимпиада мезбони – Пекин шаҳри мутасаддилари ва мусобақа ташкилий қўмитаси вакиллари қабул қилиб олади.

 

Маълумотга кўра, ушбу тадбирга ҳам томошабинлар кириши ман этилади. Томас Бах бошчилигида ўтадиган маросимга аккредитациядан ўтган 200 нафар шахс кира олади. Машъала 19 октябрь куни Пекинга олиб кетилади.

 

Эслатиб ўтамиз, қишки Олимпия ўйинлари 2022 йилнинг 4-20 февраль кунлари бўлиб ўтади.

 

Аввалроқ Россия вакциналари билан эмланган спортчиларга ҳам қишки Олимпиядада иштирок этишга рухсат берилгани ва Халқаро Паралимпия қўмитаси президенти Ўзбекистонга келгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"