Футбол бўйича У-23 Осиё кубоги саралаш ўйинлари Тошкентда ўтказилади
У-23 Осиё кубоги саралаш босқичининг "Д" гуруҳидан ўрин олган ўйинлар Ўзбекистон майдонларида бўлиб ўтади.

Айрим сабабларга кўра, Қувайт мазкур босқич учрашувларига мезбонлик қила олмаслиги маълум бўлди. Шу сабабли ОФК саралаш ўйинлари мамлакатимизда ўтказилишини тасдиқлади.
Маълумот ўрнида: "Д" гуруҳидан Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Бангладеш ва Кувайт терма жамоалари жой олган. Учрашувлар жорий йилнинг 27 октябридан 2 ноябрига қадар ўтказилиши режалаштирилган.
Мусобақанинг финал босқичи ҳам юртимизда бўлиб ўтади. Шу сабабли вакилларимизнинг саралаш баҳсларидаги иштироки тайёргарлик вазифасини ўтайди.
Жамшидбек Амиров







