энг долзарб

Иштихонда коронавирусга қарши курашган тиббиёт ходимларига 275 миллион сўмлик устамалар тўлаб берилмаган

Самарақанд вилоятининг Иштихон туманида коронавирус инфекциясига қарши курашган тиббиёт ходимларининг устамалари тўлаб берилмагани аниқланди.

Иштихонда коронавирусга қарши курашган тиббиёт ходимларига 275 миллион сўмлик устамалар тўлаб берилмаган

 

Тегишли ҳуқуқий ҳужжатларга кўра, тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимлар коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар ҳам жорий қилинган.

 

Президентнинг 2020 йилдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида мазкур устама кўзда тутилган.

 

Туман адлия бўлими томонидан мазкур ҳужжат ижроси ўрганилганида коронавирусга қарши кураш тадбирларига жалб этилган туман СЭО ва ЖС (Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги) бўлими ходимларига 2021 йил май-июнь ойларида жами 275 805 479 сўм олти фоизлик қўшимча тўловлар ходимларнинг ойлик иш ҳақига қўшиб тўлаб берилмаганлиги аниқланди. Бу ҳақда туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Акбар Жовлиев маълум қилган.

 

Юқоридагиларга кўра, туман адлия бўлимининг 2021 йил 23 июлдаги тақдимномасига асосан, СЭО ва ЖС бўлимининг 65 нафар ходимига 275 805 479 сўм 6 фоизлик қўшимча тўловлар тўлаб берилиши таъминланган.

 

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев пандемия шароитида фидокорона меҳнати билан юртдошларимизнинг фидокорона меҳнати билан қийинчиликларни енгиб ўтаётган шифокорларни эътироф этгани ҳамда Паст-дарғомда тиббиёт ходимларига тажовуз қилинган шахс қамоққа олингани ҳақида хабар берилганди.

 

Баҳринисо Мадумарова

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Иштихонда коронавирусга қарши курашган тиббиёт ходимларига 275 миллион сўмлик устамалар тўлаб берилмаган | Zamon.uz