Жалолиддин Машарипов — ОЧЛ чорак финалининг энг яхши ўйинчиси
“Ал Насср” клубининг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов Осиё чемпионлар лигаси чорак финалининг энг яхши ўйинчисига айланди.

Ҳамюртимиз тўп тепаётган Саудия Арабистони жамоаси чорак финалда “Ал Ваҳда”ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Машарипов ушбу баҳсда 2 та гол ва 1 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Ҳужумчимиз чорак финалнинг энг яхши ўйинчиси бўлишдан ташқари рамзий жамоадан ҳам ўрин эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, “Ал Насср” клуби бугун ярим финал ўйини доирасида Саудиянинг яна бир жамоаси “Ал Ҳилол” билан баҳс олиб боради. Ушбу ўйинда ютган жамоа Осиё чемпионлар лигасининг финалига йўл олади.
Маълумот ўрнида: “Ал Насср” – “Ал Ҳилол” ўйини Тошкент вақти билан 23:00 да старт олади.
Аввалроқ Элдор Шомуродов Римда бўлиб ўтган хайрия ташаббусида иштирок этгани ва “Оқ бўрилар”нинг кейинги рақиби маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







