“Насаф” ОФК Кубоги финалига йўл олди
Бугун Қарши шаҳридаги марказий стадионда ОФК Кубогининг ярим финалидан ўрин олган “Насаф” – “Ли Ман” учрашуви бўлиб ўтди.

Кескин ва қарама-қаршиликларга бой бўлган тўқнашувда “Насаф” жамоаси ғалабани қўлга киритди ва финалга йўл олди.
Учрашувда ҳисоб “Насаф” томонидан гонконгликларнинг хатоси сабаб очилди. Биринчи бўлимнинг ўрталарида “Насаф” тўпурари Ҳусайн Норчаев ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидан Қарши клуби ҳимоячаси Умар Эшмуродовнинг хатосидан кейин рақиб ҳужумчиси Гил ҳисобни қисқартишга муваффақ бўлди. Бироз вақтдан сўнг “Ли Ман” футболчиси Анхел пенальтидан унумли фойдаланган ҳолда ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа ярим финалнинг асосий вақти 2:2 ҳисобида ўз якунига етди. 15 дақиқалик қўшимча бўлимларнинг 106-дақиқасида эса Андрея Калудерович “Насаф”нинг учинчи голини урди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Шу тариқа “Насаф” жамоаси иккинчи бор ОФК Кубогининг финалида иштирок этади.
Аввалроқ “Насаф” ҳиндларни 6:0 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







