Илм-фан

Сувдан фойдаланиш тартиби белгиланди

Сув ва сувдан фойдаланиш, унга бўлган муносабатларни тартибга солишга қаратилган Қонун маъқулланди. Бу ҳақда Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати хабар берди.

Сувдан фойдаланиш тартиби белгиланди

 

 

Мазкур Қонун билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари кучайтирилади.

 

🔹 Қонунга биноан, сув истеъмолчилари уюшмаларининг фаолияти ўз аъзоларининг ҳар йиллик аъзолик бадали билан молиялаштирилади.

 

🔹 Шартнома асосида сувни етказиш ва бошқа сув хўжалиги хизматларига кетадиган харажатлар жорий этиладиган тўловлар, шунингдек, юқоридаги қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳам қопланади.

 

🔹 Бундан ташқари, фойдаланувчилар мажбуриятлари қаторига рақамли технологияларни жорий қилиш шартлиги ҳам киритилмоқда.

 

🔹 Эндиликда корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва фуқароларга сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналари режимини бузиш тақиқланади.

 

🔹 Агар қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув ресурсларидан фойдаланувчи истеъмолчилар ўз мажбуриятларига қўшимча тарзда сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш билан боғлиқ лойиҳа ташкил этса, давлат бюджетидан ажратилган субсидиялардан камида беш йил самарали фойдаланиши мумкин бўлади.

 

🔹 Шу қаторда, сувни тежаш имконини берадиган агротехника тадбирларини амалга ошириш ҳам шартли этиб белгиланмоқда.

 

🔹 Сув етказадиган зарарли таъсирдан муҳофаза қилиш, зарарли таъсирнинг олдини олиш ва уни бартараф этиш чора-тадбирлари ҳам ишлаб чиқилмоқда.

 

🔹 Бунда объект давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларнинг балансида бўлиши лозим. Сув истеъмолчилари балансидаги объектлар эса ўз маблағлари ҳисобидан янгиланиши, таъмирланиши айтилмоқда.

 

Мазкур Қонундаги кўрсатмаларни ҳаётга татбиқ этишдан мақсад, сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилишни жадаллаштириш ва сувдан оқилона фойдаланилишдир.

 

Шу билан бирга, сув истеъмолчилари уюшмаларининг сувдан фойдаланишни тартибга солиш бўйича ваколатларини кенгайтириш, кўрсатилган сув хўжалиги хизматлари учун тўловларнинг ўз вақтида ундирилишини ҳам таъминлашдир.

 

Юқоридаги тадбирлар сув хўжалиги объектларидан фойдаланишда давлат-хусусий шерикчилик тамойилларини жорий қилиш ва харажатларни камайтиришга ёрдам беради.

 

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

Аввалроқ ҳавога сочилган ҳаёт — Микроклимат бир кунда қанча истеъмол сувини сарфлаши ҳамда Янгийўлдаги сув муаммосига ҳокимлик эътибор қаратгани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси 43-Болқон математика олимпиадасида тарихий натижани қайд этди

Жамоа аъзолари 5 та олтин медални қўлга киритди.

custom img

Ўзбек тили грамматикаси йигирма йил ичида ўзгариб кетиши мумкинми?!

Бугун биз “тез тайёр матнлар”нинг жозибадор, аммо алдамчи даврига кирдик. Сунъий интеллект тақдим этаётган жумлалар дастлаб кўзга жуда бехато кўринади. Улар равон, тартибли ва эстетик жиҳатдан деярли нуқсонсиз кўринади. Бироқ, бу “бегона” матнларнинг энг асосий ва тўлдириб бўлмас камчилиги бор.

custom img

2026 йилда сунъий интеллект қайси соҳаларга кучли таъсир кўрсатади?

Мутахассислар сунъий интеллектга оид 5 та асосий прогнозини эълон қилди.

custom img

ИИВ Академияси курсанти МДҲ давлатлари орасида ўтказилган халқаро танловда ғалаба қозонди

Танлов икки босқичда ўтказилган.

custom img

Саратонни бир неча дақиқада аниқловчи тест яратилди

Бу ихтиро касаллик аломатлари пайдо бўлишидан олдин аниқлайди.

custom img

WhatsApp'да энди Telegram'га ўхшаш каналлар бўлади

Мессенжер томонидан ишлаб чиқилган каталог орқали канални топиш ва унга обуна бўлиш мумкин.

custom img

Янги ўқув йилидан айрим йўналишларда сиртқи таълимга қабул бўлмайди

Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори мавжуд.

custom img

Ҳаводан электр ишлаб чиқарадиган генератор яратилди

У бир ҳафтада бир неча юз милливольтга тенг энергия ишлаб чиқара олди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"