Таълим

Узлуксиз таълим тизимида бир нечта чет тилини ўрганиш концепсияси тасдиқланди

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Мактабгача, Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларининг қўшма қарори билан “Узлуксиз таълим тизимида бир нечта чет тилини ўрганиш концепсияси” тасдиқланди.

Узлуксиз таълим тизимида бир нечта чет тилини ўрганиш концепсияси тасдиқланди

 

Унга кўра, айрим фанлар чуқурлаштириб ўқитиладиган ихтисослаштирилган мактабларда 5-синфдан бошлаб икки ва ундан ортиқ чет тилларини ўқитиш йўлга қўйилади. Бунда ўргатиш ўқув режадаги баъзи фанларни хорижий тилларга ўтказиш ҳисобига амалга оширилади. Шунингдек, мактаб-интернат ва ижод мактабларида ҳам бу тизим тадбиқ қилинади. Бунда мазкур тизим 7-синфдан бошланади.

 

Узлуксиз таълим тизимида чет тилларини ўрганишни тизимли тарзда бир нечта босқичга бўлган ҳолда амалга ошириш кўзда тутилган.

 

Жумладан:

 

- мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, бошланғич профессионал таълим муассасалари ва академик лицейларда;

 

- айрим фанлар (хорижий тиллар) чуқурлаштириб ўқитиладиган ихтисослаштирилган мактабларда 5- дан 11-синфгача, айрим фанлар (хорижий тиллар) чуқурлаштириб ўқитиладиган мактаб-интернат ва ижод мактабларида эса 7- дан 11-синфгача бўлган даврда; қўшимча тарзда, академик лицейларнинг хорижий тил чуқурлаштириб ўқитиладиган таълим йўналишларида;

 

- олий таълим муассасаларининг 1-2-курсларида касбий вазиятларда қўллашни ўрганиш босқичига кўтарилади. Бунда чет тилини ўрганиш аввалги босқичда ўқиган чет тилларини давом эттирган ҳолда олиб борилади.

 

Концепциянинг асосий мақсади:

 

- таълим олувчиларнинг лингвистик барқарор ва узлуксиз ривожланиши учун қулай шарт-шароитларни яратиш;

 

- таълим олувчиларнинг исталган даражада чет тилида мулоқот қилиш қобилиятини шакллантириш. Уларга бошқа маданият ва урф-одат вакиллари билан тенг ҳуқуқли мулоқот қилиш имкониятини бериш;

 

- таълим олувчиларни турли соҳаларда ва маданиятлараро эркин мулоқотга киришишига имкон яратишдан иборат.

 

Бундан аввал чет тилларни ўқитиш бўйича яхши натижаларга эришган мактаблар рағбатлантирилиши ҳамда Президент мактаби битирувчилари давлат ОТМларига имтиҳонсиз грант асосида қабул қилиниши ҳақида хабар қилинганди.

 

 

Оламгир Абдиев

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фанни бошқариш бўйича янги ислоҳотлар халқаро тажрибага асосланмоқда.

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таълим тизимидаги янги ислоҳотлар мазмунини тушунтирди.

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Ушбу ислоҳот орқали таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийлик ва бардавомликни таъминлаш кўзда тутилган.

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Бунга сертификат орқали ОТМга ҳужжат топшираётган абитуриентлар сонининг йилдан-йилга ошиб бораётгани сабаб бўлмоқда.

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентлар сони ҳам маълум қилинди.

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.