Спорт

ЕЧЛ. Иккинчи кунги баҳслар қандай натижалар билан тугади

Кеча оқшом Европа чемпионлар лигасининг иккинчи кунги баҳслари бўлиб ўтди. Мазкур ўйинлардан "Манчестер Юнайтед" — "Аталанта" тўқнашуви кескин ва муросасиз ўтгани билан мухлислар ёдида қолди.

ЕЧЛ. Иккинчи кунги баҳслар қандай натижалар билан тугади

 

Дастлаб ҳисобда икки тўп фарқи билан орқада бораётган инглиз клуби натижада Решфорд, Магуайр ва Роналдунинг голи эвазига иродали ғалабага эришди. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида "Виляреал" "Янг Бойз" устидан 4:1 ҳисобда устун келди. Мазкур баҳслардан сўнг манчестерликлар гуруҳда 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда. «Аталанта» ва "Янг Бойз" кейинги ўринлардан жой олган.

 

"Э" гуруҳи пешқадами бўлиб турган "Бавария" бу сафар ҳам рақибларини аяб ўтирмади. Бу гал немислар "Бенфика"ни 4:0 ҳисобда мағлуб этди ва 9 очко билан гуруҳнинг яққол пешқадами бўлиб олди. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида "Барселона" "Динамо Киев"дан битта тўп фарқи билан устун келди ва дастлабки ғалабасини қўлга киритди.

 

Натижада каталонияликлар 3 очко билан учинчи ўринга жойлашди. "Бенфика" 4 очко билан иккинчи поғонада бормоқда. "Динамо Киев" 1 очко билан сўнги ўринни эгаллаб турибди.

 

Кеча Англиянинг «Челси» клуби ҳам ишончли ғалабани қўлга киритди. "Малмё" қарши кечган баҳсда инглизлар жавобсиз 4 та гол уришга муваффақ бўлди. "Ҳ" гуруҳининг иккинчи ўйини "Ювентус" ва "Зенита" клублари иштирокида ўтди.

 

Натижада италияликлар сафарда 0:1 ҳисобида ғалаба қозониб уч очкони қўлга киритди. Ҳозирда гуруҳда "Ювентус" 9 очко билан биринчи, "Челси" 6 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Кейинги поғоналардан "Зенит" ва "Малмё" жамоалари жой олган.

 

"Г" гуруҳида ҳам навбатдаги баҳслар ўтказилди. Унда "Лилл" ўз уйида «Севиля» билан дуранг ўйнаган бўлса, "Залсбург" "Волфсбург" устидан 3:1 ҳисобида устун келди. Мазкур гуруҳда "Залсбург" 7 очко билан биринчи ўринда бормоқда. 3 очко жамғарган "Севиля" иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Кейинги поғоналарни "Лилл" ва "Волфсбург" жамоалари банд этган.

 

 

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

ЕЧЛ. Иккинчи кунги баҳслар қандай натижалар билан тугади | Zamon.uz