Жийда дарахтларини ноқонуний кесиб уйига олиб кетган шахсга чора кўрилди
Жийда дарахтининг ёғочи қаттиқ ва мустаҳкам бўлади. Кўплар ундан қурилиш материали сифатида фойдаланади. Шу боис сўнгги пайтда уни ноқонуний тарзда кесиб кетаётганлар кўп учраяпти.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Амударё туман назорат инспекцияси навбатдаги назорат-рейд тадбири ўтказди.
Тадбир давомида туманнинг «Холимбег» МФЙда яшовчи фуқаро З.С. Тахтакўпир тумани ҳудудидаги давлат захира еридан жийда дарахтларини кесиб олиб кетганлиги аниқланди. Суриштирув давомида З.С.да дарахтларни кесиш учун ҳеч қандай рухсатнома мавжуд эмаслиги маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан фуқарога Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-модда 1-қисми билан жарима ҳамда табиатга етказилган зарар ҳисобланган.
Бундан аввал Хоразмда ноқонуний дарахт кесганларга чора кўрилгани ҳамда реклама лавҳаларини дарахтларга қоқиб ёки илиб кетиш ҳолатлари юзасидан хабар берилган эди.
Муножат Валиева







