энг долзарб

Сайлов куни тана ҳарорати юқори бўлганлар учун алоҳида кабина ва қути ташкиллаштирилади

Бу ҳақда Бош давлат санитария врачи Баҳодир Юсупалиев Марказий сайлов комиссиясининг матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Сайлов куни тана ҳарорати юқори бўлганлар учун алоҳида кабина ва қути ташкиллаштирилади

 

Сайловчилар ва сайлов жараёнининг бошқа иштирокчилари ўртасида тана ҳарорати 37 даража ва ундан юқори бўлганлар аниқланган тақдирда, улар овоз бериш хонасига киритилмасдан овоз беришлари учун алоҳида ажратилган жойларда кўчма сайлов қутилари ва кабиналар ташкил этилди.

 

Қолаверса, тана ҳарорати 37 даража ва ундан юқори бўлганлар ҳамда касаллик аломатлари аниқланганлар учун алоҳида изолятор хоналари ҳамда сайлов биноларида тиббий хоналар ташкил этилди. Улар зарур дори-дармонлар ҳамда тиббий воситалар билан билан ҳам тўлиқ таъминланди.

 

Баҳодир Юсупалиевнинг таъкидлашича, шифохоналардаги сайлов участкаларига “ёпиқ сайлов участкаси” мақоми берилди. Мустақил юриш имконияти бўлган беморлар учун шифохона ҳудудида махсус тайёрланган хонада овоз беришлари ташкиллаштирилди, ётоқ режимидаги беморлар учун махсус мобил сайлов қутилари ташкил этилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказиладиган сайлов участкаларида карантин талабларига риоя этилишини таъминлаш учун жами 21 мингдан ортиқ тиббий ходим бириктирилди. Уларга дам олиш куни ишлаши боис уларга қўшимча ҳақ тўланади.

 

Ҳозирги кунда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан тизимли ва марказлашган ҳолда ҳар бир сайлов участкасида зарарсизлантириш (дезинфекция) ишлари ўтказилмоқда.

 

Округ ва участка сайлов комиссиялари жойлашган биноларга камида бир нафардан тиббиёт ходими бириктирилди ва улар томонидан сайлов комиссиялари биноларининг кириш қисмида ташриф буюрувчиларнинг тана ҳароратини ўлчаш, антисептик восита билан қўлларини дезинфекция қилиш ва заруратга кўра ҳимоя ниқоби бериш ишлари ташкиллаштирилди.

 

Баҳринисо Мадумарова

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.