Спорт

Марадонанинг ўлимига нима сабаб бўлган?

Адвокат Матиас Морла жаҳон чемпионининг ўлими сабабларини ўрганиш бўйича Буэнос-Айресда бўлиб ўтган суд мажлисида тегишли кўрсатма берди.

Марадонанинг ўлимига нима сабаб бўлган?

 

Марадонанинг адвокати футболчининг ўлимига асосий омилларни айтиб ўтди. Унинг фикрига кўра, футболчининг ўлимига сифатсиз тиббий ёрдам сабаб бўлган.

 

Адвокат Матиас Морла жаҳон чемпионининг ўлими сабабларини ўрганиш бўйича Буэнос-Айресда бўлиб ўтган суд мажлисида тегишли кўрсатма берди.

 

Морла Марадонанинг олдига сўнгги марта боргани ҳақида гапириб, унинг овози жуда яхши — баланд ва тиниқ бўлганини айтган. Кейинчалик футболчи танасида сув миқдори ошиб кетгани, даволанаши чоғида шифокорлар кўп хатога йўл қўйгани ва керакли муолажалар ўз вақтида қилинмаганини таъкидлади. 

 

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи Диего Марадона 2020 йил 25 ноябрь куни 60 ёшида вафот этди. Ҳозирда Аргентина прокуратураси Марадонани даволаган шифокорлар фаолияти бўйича текширув ўтказмоқда.

 

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.