Темур Кападзе: "Мен жамоамга ишонаман"
Бугун "Пахтакор" стадионида U-23 Осиё кубоги саралаш босқичи олдидан Ўзбекистон У-23 жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда термамиз мураббийи саралаш ўйинлари ҳақида фикр билдирди:
"Ушбу саралаш ўйинларидан асосий мақсадимиз кейинги йил юртимизда бўлиб ўтадиган Осиё кубогида муносиб иштирок этиш ва 2024 йилги Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишдан иборат. Мен жамоамга ишонаман. Улар кейинги икки йилда янада яхшироқ ўйин намойиш этади, деб умид қиламан. Мухлисларимиздан бизни қўллаб-қувватлашларини сўрайман".
Эслатиб ўтамиз, эртадан Осиё кубоги саралаш ўйинларига старт берилади. Унда Саудия Арабистони, Қувайт, Бангладеш ва Ўзбекистон терма жамоалари майдонга тушади.
Жамшидбек Амиров







