Спорт

Гимнастика афсонаси ўз мактабига асос солди

Спортчи Яшнобод тумани Давлат хизматлари марказида спорт таълими фаолияти билан шуғулланиш учун МЧЖини рўйхатдан ўтказди.

Гимнастика афсонаси ўз мактабига асос солди

 

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари окио-2020 олимпиадаси ғолиблари билан учрашганда Вазирлар Маҳкамасига Оксана Чусовитина ва Баҳодир Жалоловнинг спорт маҳорати мактабини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти учун барча зарур шароитлар яратишга топшириқ берганди.

 

Ўзбекистонлик спорт гимнастикасининг тирик афсонаси, Олимпия ўйинларида қатнашиш бўйича жаҳон рекордчиси Оксана Чусовитина Яшнобод тумани Давлат хизматлари марказида спорт таълими фаолияти билан шуғулланиш учун “Чуса спорт теам” масъулияти чекланган жамиятини рўйхатдан ўтказди.

 

Машҳур спортчи кўрсатилган давлат хизмати сифати ҳамда бир жойда кўплаб хизматлардан фойдаланиш имкони яратилганидан мамнун эканлигини билдирди.

 

Умид қиламизки, ушбу мактабдан янги Оксан Чусовитиналар етишиб чиқади.

 

Эслатиб ўтамиз, спортчи спортдаги фаолиятини якунлагани, орадан бироз вақт ўтиб эса спортга қайтгани ҳақида хабар берилганди.

 

Аввалроқ Оксана Чусовитинага Ўзбекистонда хизмаат кўрсатган спорт устози фахрий унвони берилгани ҳамда спортчи халқаро миқёсда спортчилар ҳуқуқини ҳимоя қилмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.

 

Баҳринисо Мадумарова

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Гимнастика афсонаси ўз мактабига асос солди | Zamon.uz