энг долзарб

Жабрланувчи қизнинг саломатлиги ССВ назоратида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жабрланувчининг саломатлиги ҳақида расмий маълумот берилди.

Жабрланувчи қизнинг саломатлиги ССВ назоратида

 

Хабарингиз бор, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида таҳсил олаётган талаба-қизни зўрлашга қаратилган ҳатти-ҳаракатлар юзасидан ижтимоий тармоқларда  видеохабарлар тарқалди. Шунингдек, мазкур нохуш воқеа давомида қиз бинонинг 2-қавати ойнасидан пастга итариб юборилгани айтилмоқда.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жабрланувчининг саломатлиги ҳақида расмий маълумот берилди.

 

ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, бемор М.К. жорий йилнинг 18 октябрь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган. Тезкор текширувлар натижасида унга каттатравма, қўшма жароҳат, ўнг ўтиргич ва қов суякларининг синиб силжиши,  қуймуч суягининг ўнг томонда синиб қониқарли туриши, бешинчи бел умуртқаси ён ўсиғининг синиб қониқарли туриши, бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, пешона соҳаси эзилиб йиртилган жароҳати, травматик шок иккинчи даражаси ташхислари қўйилган.

 

Шунингдек, бемор олиб келинганида пешона соҳасига бирламчи жарроҳлик ишлови берилиб, тикилган. Шокка қарши амалиётлар ўтказилиб, марказнинг  травматология бўлимига ётқизилган. Шундан сўнг мазкур бўлимда белгиланган стандартлар асосида қатор терапия амалиётлари бажарилган.

 

Маълум бўлишича,  ҳар куни жароҳатига хирургик ишлов берилган. Уч кун мобайнида динамикада “УЗИ” қилинган. Қон таҳлиллари текширилган. Қўшимча мутахассислар жалб қилинган.

 

Ҳозирда  беморнинг динамикали  аҳволи қониқарли. Республика шошилинч  тиббий ёрдам илмий марказининг тажрибали шифокорлари томонидан муолажалар давом эттирилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Тошкент Педагогика институти  талабасига "замдекан"и тегажоғлик қилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"