энг долзарб

Россияда коронавирус авж олганига нима сабаб бўлгани  очиқланди

Россия Федерациясида 26 октябрь ҳолатига кўра, бир кеча-кундузда 36 минг 446 кишида COVID-19 вируси аниқланган ва улардан 1 минг 106 нафари ҳаётдан кўз юмган.

Россияда коронавирус авж олганига нима сабаб бўлгани  очиқланди

 

Ҳозирги кунда  коронавируснинг  янги штаммлари дунё бўйича  тарқалиб, инсонлар ҳаётига юқори даражада хавф солмоқда.

 

Россия Федерациясида 26 октябрь ҳолатига кўра, бир кеча-кундузда 36 минг 446 кишида COVID-19 вируси аниқланган ва улардан 1 минг 106 нафари ҳаётдан кўз юмган.    Мутахассислар айни пайтда вазиятнинг бу қадар аянчли тус олишига сабаб бўлган омилларни таҳлил қиляпти.

 

Россиядаги етакчи илмий-тадқиқот институтларидан бирининг лаборатория раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Михаил Костиновнинг маълум қилишича, буларнинг ҳаммаси мамлакатда коронавирусга қарши жамоавий иммунитет шаклланмагани билан боғлиқ. Чунки аҳолини эмлаш даражаси паст.

 

Унинг  сўзларига кўра, Россияда COVID-19 га қарши 3 та вакцина қўлланиляпти. Бироқ аҳоли орасида эмланишни хоҳламаётган ёки уни пайсалга солаётганлар кўп. Оқибатда улар вақт ўтиб барибир ушбу касалликка чалинмоқда. Шу туфайли вируснинг янги мутациялари пайдо бўлишига имконият  юзага келмоқда.

 

Мутахассислар фақат оммавий иммунитет COVID-19 ни тўлиқ блоклаш имконини беради, - дейишмоқда

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал  ЖССТ пандемия 2022 йил давомида ҳам чўзилиши мумкинлигидан огоҳлантиргани ва исроиллик олимлар коронавируснинг АY.4.2 деб номланган янги турини қайд этгани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Россияда коронавирус авж олганига нима сабаб бўлгани  очиқланди | Zamon.uz