Спорт

Ёшларимиз саралашни дуранг билан бошлади

Ўйин "Пахтакор" марказий стадионида бўлиб ўтди.

Ёшларимиз саралашни дуранг билан бошлади

 

Бугун «Пахтакор» марказий стадионида U-23 Осиё Кубоги саралашидан ўрин олган баҳсларга старт берилди. Мазкур баҳсларнинг дастлабки учрашуви Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари иштирокида бўлиб ўтди. Муросасиз кечган тўқнашув дуранг натижа билан якунланди.

 

Ўйиннинг 40-дақиқасида Ҳамид Абдуллоҳ арабларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, бироз вақт ўтиб термамиз сафида Отабек Жўрақўзиев ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Шу тариқа жамоалар танаффусга дуранг натижа билан йўл олди. Иккинчи таймнинг дастлабки дақиқасида эса саудияликлар биринчи ҳужумдаёқ термамиз дарвозасига тўп киритди ва ҳисобда яна олдинга чиқиб олди. Учрашувнинг 79-дақиқасига келиб жамоамиз сардори Жасур Жалолиддинов пенальтидан унумли фойдаланиб ҳисобни тенглаштирди.

 

Эслатиб ўтамиз, мазкур саралаш ўйинларининг иккинчи баҳси Бангладеш ва Қувайт термалари иштирокида бўлиб ўтади.

 

Жамшид Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Ёшларимиз саралашни дуранг билан бошлади | Zamon.uz