Таълим

Андижонда "Collegium Humanum" Варшава менежмент университетининг филиали очилди

Ҳозирда мазкур нодавлат олий ўқув юрти Асака агротехнологиялар техникумининг бир қисмида ташкил этилган.

Андижонда "Collegium Humanum" Варшава менежмент университетининг филиали очилди

 

Ушбу таълим даргоҳига  "Collegium Humanum" Варшава менежмент университети ректори Павел Чернецкий ташриф буюриб,  мазкур нодавлат олий ўқув юртининг очилишига бағишланган тадбирда Ўзбекистон ва Польша ўртасида ижтимоий-иқтисодий ҳамда илм-фан, таълим йўналишидаги алоқалар янги босқичга кўтарилаётганлигини  таъкидлади.

 

Очилиш маросимида таъкидланганидек, Вазирлар Маҳкамаси жорий йил 14 апрелда “Collegium Humanum” Варшава менежмент университетининг Андижон филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарор қабул қилган эди. польшалик инвесторлар ушбу лойиҳа учун умумий қиймати 2,6 миллион долларга тенг маблағ ажратди.

 

Янги университет филиалини ташкил этиш лойиҳасининг биринчи босқичи доирасида 500 минг доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.

 

Ҳозирда мазкур нодавлат олий ўқув юрти Асака агротехнологиялар техникумининг бир қисмида ташкил этилган.

 

Муассасанинг дастлабки босқичида   “Молия ва бухгалтерия ҳисоби”, “Транспорт ва логистикада менежмент”, “Халқаро бизнес ва маркетинг”, “Туризм, меҳмонхона иши ва умумий овқатланишда менежмент ва маркетинг”, “Кичик ва ўрта бизнесни бошқариш”, “Ахборот-коммуникация технологиялари” бакалавриат таълим йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланади.

 

Филиалга талабалар   жорий йилдан  қабул қилинади. Ўқиш Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартларини инкор этмаган ҳолда муассис томонидан тасдиқланадиган ўқув режаси ва фан дастурларига мувофиқ  ташкил этилади.

 

Шу билан бирга, кундузги таълим шаклида ўзбек, инглиз ва рус тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилиши кўзда тутилган.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал  тошкентда Марказий Осиё халқаро институти очилгани ва “Янги Ўзбекистон” университетининг очилиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти  ҳамда Зангиотада Фармацевтика техник университети ташкил этилиши хабар қилинганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фанни бошқариш бўйича янги ислоҳотлар халқаро тажрибага асосланмоқда.

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таълим тизимидаги янги ислоҳотлар мазмунини тушунтирди.

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Ушбу ислоҳот орқали таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийлик ва бардавомликни таъминлаш кўзда тутилган.

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Бунга сертификат орқали ОТМга ҳужжат топшираётган абитуриентлар сонининг йилдан-йилга ошиб бораётгани сабаб бўлмоқда.

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентлар сони ҳам маълум қилинди.

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.