энг долзарб

Коронавируснинг янги “АY.4.2” штамми пайдо бўлди

Ҳимояланиш ва соғайиш учун ягона нажот – вакцина!

Коронавируснинг янги “АY.4.2” штамми пайдо бўлди

 

Коронавируснинг янги “АY.4.2” штамми аҳолиси 1 миллиарддан ортиқ бўлган Ҳиндистонда аниқланиб, ҳозирча 17 нафар бемор рўйхатга олингани  ҳақида хабарлар тарқалди. Бу штаммнинг юртимизга кириб келиши ва аҳоли орасида тарқалиш хавфи борми? Унга қарши курашиш учун бизда қандай имкониятлар бор? 

 

Нурмат Отабеков, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари:

 

— COVID-19нинг қўзғатувчиси бўлган SARS-CoV-2 вируси вақт ўтиши билан янгиланиб, атроф-муҳитга мослашиб бормоқда. Унинг янги штаммлари SARS-CoV-2нинг мутацияга учраши оқибатида пайдо бўлади. Яъни вирус ўзини сақлаб қолиш учун қайта-қайта янгиланишга уриняпти.

 

Аслида табиатда учрайдиган барча вируслар ўзгарувчанликка мойил. Баъзи тадқиқотчилар SARS-CoV-2нинг 5000 тадан 7000 тагача бўлган мутацияга учраган шакли борлигини даъво қилишади.

 

Шу пайтгача одам организмига мослашишга уриниш натижасида коронавируснинг баъзи бир штаммлари пайдо бўлганини дунё олимларининг фикрлари исботлаб турибди. Вирус штаммларининг ўзига хослигига қараб “альфа”, “бетта”, “гамма”, “йота”, “лямбда”, “дельта”, “дельта плюс” каби штаммлари алоҳида ажратилган.

 

Биз вирусларнинг у ёки бу тури аниқланган жойга қараб ҳам ном бериб келяпмиз. Масалан, “британча” штамм деб номлаганимиз, аслида "альфа" штамми, “африканча” деб атаганимиз "бетта" штаммидир. "Дельта" штамми Ҳиндистонда аниқланган бўлиб, ҳозир сўз юритаётганимиз "АY.4.2" штамми ҳам Ҳиндистонда аниқлангани таъкидланмоқда.

 

ЖССТ ҳам коронавируснинг кўплаб штаммлари орасидан юқоридагиларни анчайин хавфли, деб эътироф этиб, уларга эътиборли бўлиш шартлигини таъкидлаб келмоқда.

 

Унутмаслик керакки, дунёда пайдо бўлган вирусларнинг яшаш учун кураши табиий жараён. Орамизда “менга вирус юқмайди”, “мен ўтган йили касалланганман”, "энди касал бўлмайман", деб юрганлар янги, кучли, одам организмига мослашган штаммларга йўлиқиши эҳтимоли бор.

 

Янги штаммларга қарши курашиш ҳақида гапирсак, дунё олимлари томонидан яратилаётган вакциналар вирус штаммларининг асосида турган SARS-CoV-2га қарши ишлайди. Вирус мутацияга учраган тақдирда ҳам, вакцинанинг ҳимояловчи хусусияти сақланиб қолади.

 

Коронавируснинг қайси штаммига қарши курашишдан қатъи назар, оммавий иммунитет шакллантирилса, касалликни енгиб ўтиш мумкин. Биз хасталик қўзғатувчисини биламиз. Унинг профилактикасидан хабардормиз. Энг асосийси, бизда вирусга қарши асосий қурол бўлган вакциналарнинг бир неча турлари захираси шакллантирилган. Шундай экан, аҳолимиздан бирдамлик билан вакцинация жараёнларига эътиборли бўлишни сўраб қоламиз.

 

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Коронавируснинг янги “АY.4.2” штамми пайдо бўлди | Zamon.uz