Кобулда юзлаб афғонлар маош тўлашни талаб қилиб намойишга чиқди
Уларнининг асосий қисмини давлат хизматчилари ва ўқитувчилар ташкил қилади.

Кобулнинг юзлаб аҳолиси шанба куни шаҳар банкларидан бирига маошларни тўлашни талаб қилиб, норозилик намойиши ўтказди, уларнинг сўзларига кўра, бу иш ҳақи 3 ойдан 5 ойгача кечиктирилмоқда.
Бир гуруҳ намойишчилар Янги Кобул банки олдида тўпланишган. Уларнинг асосий қисмини давлат хизматчилари, ўқитувчилар ташкил қилади.
Уларнинг айтишича, банкоматларда нақд пул олишнинг умуман иложи бўлмаган ҳамда уч кун аввал банклар очилиб, банкоматлар ишга туширилган бўлсада, пулни ечиш имконияти чекланган.
Қайд этилишича, 1 сутка давомида битта банкоматдан 200 доллардан кўп бўлмаган маблағни ечиб бўлмаган. Шунингдек, афғонистонликлар ўз иш ҳақини ололмаётганидан норози.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистонда бензин тақчиллиги бошлангани ҳамда оиласи учун хавотир олаётган афғонистонлик қиз ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







