Шаҳобиддин Зоиров: “Илк жангда, айниқса, мезбон боксчи билан рингга чиқиш осон эмас”
Шаҳобиддин Зоиров бугун Сербиядаги жаҳон чемпионатида илк жангини мезбон Тамир Галановга қарши ўтказиб, ғалаба қозонди.

Баҳсдан сўнг ҳамюртимиз ўз фикрлари билан ўртоқлашди: “Илк жангда, айниқса, мезбон боксчи билан рингга чиқиш осон эмас. Албатта, ҳар бир нарсанинг машаққати ва қийинчилиги бор. Шундай бўлса-да ўзимни қўлга олишга, мураббийлар берган кўрсатмаларни тўғри ва аниқ бажаришга интилдим. Мураббийлар раундлар оралиғида ҳисобни айтиб туриш билан бирга, мени янада яхшироқ жанг қилишга ундади. 3-раундда эса бироз ортга қайтиб ишлашга ҳаракат қилдим”, - деди Шаҳобиддин Зоиров.
Аввалроқ Ўзбекистон бокс терма жамоаси таркиби эълон қилингани ва Шаҳобиддин Зоиров кейинги босқичга йўл олгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







