Таълим

Президент грантига 257 нафар талаба даъвогар. ДТМ бунга изоҳ берди

Давлат комиссиясининг 7-сон баёнида 2021-2022-ўқув йили учун 25 та таълим соҳасининг ҳар бирига 8 тадан квота ажратилган. Аслида, бу имтиёз 200 нафар талабага берилиши режалаштирилганди. Бироқ...

Президент грантига 257 нафар талаба даъвогар. ДТМ бунга изоҳ берди

 

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги ПҚ-5172-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президенти гранти жорий қилинган.

 

Мазкур қарорга мувофиқ, олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги шакли учун кириш имтиҳонлари натижаларига кўра, шунингдек, таълим соҳалари кесимида республика бўйича энг юқори балл тўплаган абитуриентлар Президент грантига даъвогар бўлади. Бунда таълим олиш тилига қаралмайди. Грантга даъвогарларнинг сони жами 200 нафарни ташкил этади.

 

Ажратилган квотанинг таълим соҳалари бўйича тақсимоти ҳар йили Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

 

Эслатма. Муайян таълим соҳаси учун ажратилган Президент гранти квотаси бўйича сўнгги ўринда бир нечта абитуриент тўғри келган ва уларнинг баллари бир хил бўлса, уларнинг барчаси Президент грантига даъвогарлик қилишади.

 

Давлат комиссиясининг 7-сон баёнида 2021-2022-ўқув йили учун 25 та таълим соҳасининг ҳар бирига 8 тадан квота ажратилган.

 

Таъкидлаш керак, айрим соҳаларда саккизинчи ва ундан кейинги ўринлардаги абитуриентларнинг тўплаган баллари бир хил бўлганлиги сабабли жами 257 нафар абитуриент Президент гранти учун номзод қилиб қолинган.

 

Таълим соҳалари кесимида Президент грантига даъвогарлар сони ва ўтиш баллари билан бу ерда танишишингиз мумкин.

 

Аввалроқ бухоролик ўқувчи Президент грантини олишга номзод бўлгани, Президент грантини олиши мумкин бўлганлар рўйхати эълон қилингани ҳамда Президент мактаби битирувчилари давлат ОТМларига имтиҳонсиз грант асосида қабул қилиниши ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фанни бошқариш бўйича янги ислоҳотлар халқаро тажрибага асосланмоқда.

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таълим тизимидаги янги ислоҳотлар мазмунини тушунтирди.

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Ушбу ислоҳот орқали таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийлик ва бардавомликни таъминлаш кўзда тутилган.

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Бунга сертификат орқали ОТМга ҳужжат топшираётган абитуриентлар сонининг йилдан-йилга ошиб бораётгани сабаб бўлмоқда.

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентлар сони ҳам маълум қилинди.

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.

Президент грантига 257 нафар талаба даъвогар. ДТМ бунга изоҳ берди | Zamon.uz