Бугун, 1 ноябрдан нималар ўзгаради?
Янги ой бошида турибмиз. Хўш, ноябрь ойида қандай ўзгаришлар бўлади?

Имконияти чекланган ёки имтиёзли тоифага кирувчи фуқаролар учун
Мазкур ойдан бошлаб имконияти чекланган шахсларга давлат хизматларидан фойдаланганда 50 фоизлик чегирма берилади.
Бунда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган, шунингдек, И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар назарда тутилган. Улар учун давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали давлат хизматларини кўрсатишда давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади. Бироқ тадбиркорлар бундан мустасно.
Эътиборли жиҳати, мазкур ойдан имтиёзли тоифага кирувчи шахслар айрим тиббий хизматлар учун нодавлат тиббиёт ташкилотларидан бепул фойдаланиши мумкин. Бунда кетадиган харажатлар бюджет ҳисобидан қоплаб берилади .
Маҳаллада ишловчи ходимлар учун
Агар ҳудудида мингдан ортиқ хонадон бўлса, маҳалла ходимларининг маоши 35 фоизга оширилади.
Оилада азият чекаётган жабрдийдалар учун
Оилавий зўравонлик ҳолатлари бўйича хабар бериш тизими йўлга қўйилади. Бунда жабрдийдаларни химоя қилиш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини тиклаш устивор васифа сифатида иш олиб белгиланганҳттпс://лех.уз/доcс/5670659.
Боқувчисини йўқотган ёки чин етимлар учун
Бундан ташқари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёки етим болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилади.
Меҳнат мигрантлари учун
Меҳнат миграциясида талаб юқори бўлган касблар тўғрисида ягона маълумотлар базаси яратилади.
Бунда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти томонидан қуйидагилар шакллантирилади:
• малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни баҳоловчи тизим ҳамда касбий стандартларни ва мустақил малака баҳолашнинг маълумотлар базаси;
• меҳнат миграциясида талаб юқори бўлган касблар тўғрисида ягона маълумотлар базаси.
Тиббиёт ходимлари учун
Давлат тиббиёт муассасалари раҳбарлари Ҳеалтҳcаре Администратион йўналиши бўйича ўқитилади.
Тадбиркорлар учун
Мазкур ойдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси номидан чет эл валютасида тадбиркорлик лойиҳалари амалга оширадиган тадбиркорларга янада қулайлик яратилади. Бунда лойиҳани маблағ билан таъминлаш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан жалб қилинган кредитлар (қарзлар) лойиҳада иштирок этувчи молия ташкилотларига 10 йилдан кам бўлмаган ёки жалб қилинган муддатга қайта кредитланади.
Шунингдек, хавфлилик даражаси юқори бўлган айрим турдаги маҳсулотларни республика ҳудудига эркин муомалага чиқариш тартиби жорий этилади.Бунда тадбиркор маҳсулотини давлат рўйхатидан ўтказган бўлиши лозим.
Эслатма: жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрлар доирасида олиб келинган маҳсулотлар бундан мустасно.
Хавфлилик даражаси юқори бўлмаган айрим турдаги маҳсулотларни йигирма тўрт ой давомида импорт қилишга рухсат этилади. Бунда тадбиркор Ўзбекистон Республикасининг резиденти ҳисобланган аккредитация қилинган мувофиқликни баҳолаш органларида мувофиқлик сертификатини (амал қилиш муддатидан қатъи назар) ҳеч бўлмаганда бир марта расмийлаштирган бўлиши зарур.
Бундан аввал 1 октябрдан қонунчиликда нималар ўзгаргани ҳамда 1 сентябрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилгани ҳақида хабар берилганди.
Оламгир Абдиев







