энг долзарб

Ерда магнит бўрони давом этмоқда. Қутбда ёғду юзага келди

Кеча, якшанба кунидан Ер магнитосферасида магнит бўрони бошланди.

Ерда магнит бўрони давом этмоқда. Қутбда ёғду юзага келди

 

Риа Новости хабарига кўра, бўрон кучсиз, унинг даражаси G1 (максимал даража G5)га тенг.

 

Прогнозга кўра, магнит бўрони бугун ниҳоясига етади.

 

Бўронга 28 октябрь куни кечқурун Қуёшда содир бўлган кучли чақнаш сабаб бўлган.

 

 

Европа космик агентлиги астронавти Томас Пессе Twitter саҳифасида ғайриоддий қуёш чақнаши натижасида юзага келган қутб ёғдуси суратларини жойлаштирди.

 

“Жанубий қутб ёғдуси қайтди! Орбиталаримиз ва қуёш шамоли уларни яна кузатишимизга имкон берди, кўрган армонда, кўрмаган дармонда”, — деб ёзган у кадрларни жойлаштирган постда.

 

Хабарларга кўра, Ер аҳолиси қутб ёғдусини кузатиш имкониятига эга. Мисол учун, ёғду Россия ҳудудида яқин кунларда улар 55-60 даражагача, яъни Москвагача бўлган кенгликларда кузатилади.

 

 

Магнит бўрони вақтида саломатликка эътиборни кучайтириб, сурункали касалликлари бўлган кишилар эҳтиётликни ошириши лозимлиги айтилади.

 

Шунингдек, бу ҳолат энергетик тизимлар ҳимоясида нотўғри сигналларни келтириб чиқариши мумкин. Космик кемалар эса сирт зарядини тўплагани сабабли космик кеманинг орбитадан чиқариш хавфини туғдиради. Бундан ташқари, сунъий йўлдош навигациясидаги бузилиш ва паст частотали радионавигация муаммолари, шунингдек, юқори частотали радиоалоқа узилишларига олиб келиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Ерда магнит бўрони давом этмоқда. Қутбда ёғду юзага келди | Zamon.uz