Златан Ибраҳимович: “Мен бўлмаганимда “ПСЖ” бу даражага чиқолмасди”
Италиянинг “Милан” клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович “ПСЖ” клубида тўп сурган пайтларини эслади:

“Мен “ПСЖ” билан у катта клуб сифатида энди шаклланаётган вақтда биринчилардан бўлиб шартнома имзолаганман. Ва бу билан жуда ҳам фахрланаман. Мен бўлмаганимда “ПСЖ” бу даражага чиқолмасди. Баъзилар мени бу ерга фақат пул, шаҳар, гўзал ҳаёт учун келган деб ўйлайди. Йўқ, мен бу ерга ҳамма нарсани ўзгартириш учун келганман”.
Эслатиб ўтамиз, швециялик футболчи 2012 йилдан 2016 йилгача Париж клубида тўп сурган.
Аввалроқ Франция президенти ва Арсен Венгер афсоналар терма жамоасида хайрия ўйинида қатнашгани ва Кейлор Навас жароҳати туфайли иккита ўйинни ўтказиб юбориши ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







