энг долзарб

Айрим расмий ташкилотларнинг логотипидан фойдаланган баъзи сохта веб-саҳифа манзиллари эълон қилинди.

Марказий банк фуқароларни онлайн қароқчиликдан огоҳлантирмоқда.

Айрим расмий ташкилотларнинг логотипидан фойдаланган баъзи сохта веб-саҳифа манзиллари эълон қилинди.

 

 

Қуйидаги рўйхатда айрим расмий ташкилотларнинг логотипидан фойдаланган баъзи сохта веб-саҳифа манзиллари келтирилган. 

https://yandex.uz-gets.space/

https://click.uz-gets.space/

https://click.3ds-uz.net/

https://click.uz-gets.click/

https://click-payment.site/

https://click.uz-pay.xyz/

https://olx.pay/

 

Дарҳақиқат, ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларни "чув" тушираётган фирибгарлар кундан кунга кўпайиб бормоқда. Ачинарлиси, алданаётганларнинг ҳам сони анчагина кўп.

 

Авваллари мавжуд бўлган сохта аккаунт орқали авраб-алдаш усуллари энди бироз эскирди. Бугун Интернет фирибгарлиги Интернет қароқчилигига айланди десак, ёлғон бўлмайди. Қўлингизда турган банк картасидан сиз билмаган ва англамаган йўллар орқали пул ечиб олишларини бошқача изоҳлай оласизми?

 

Эндиликда бундай мулкни онлайн талон-тарожликдан қутқариб қоладиган нарса, фақатгина хушёрликдир. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки барча фуқароларни огоҳликка чақирмоқда.

 

Мутахассисларнинг уқтиришича, фуқаро тасдиқловчи кодни ошкор қилмаслиги лозим. Яъни сиз ҳар қандай ҳолатда ҳам СМС-хабар орқали келган бир марталик тасдиқловчи кодни ҳеч кимга ошкор қилмаслигингиз шарт. Ушбу тасдиқловчи код ёрдамида фирибгарлар хисобингиздаги пул маблағларини нолга тушириб қўйиши мумкин.

 

Бегоналарга картангизни ёки мобил иловалардаги аккаунтингиз тўғрисидаги маълумотларни бермаганингиз маъқул. Акс ҳолда, сиз пулингизни бировга атайинг "ҳайрия" қилгандек бўласиз. Энг яхшиси, шунчакли картангизнинг 16 хонали рақамини айтинг.

 

Ҳозир давр рақамлашмоқда. Шунинг учун энди сиз маҳсулотни онлайн харид қилишингиз мумкин. Бироқ, шошилманг! Бу турдаги бозорлар одатий бозорлардан кўра анчагина эҳтёткорликни талаб қилади. Энди сиз харидорнинг афти-ангорига эмас, у таклиф қилаётган маҳсулот ёки хизматларнинг сертфикатлилигига, лецензияланганлигига эътибор беришигиз керак. Шу билан бирга, сайтнинг расмийлигига ҳам диққат қаратинг.

 

Яна такрор айтамиз. Огоҳ бўлинг! Фирбгарларинг алдовларига ишониб қолманг.

 

Оламгир Абдиев

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Айрим расмий ташкилотларнинг логотипидан фойдаланган баъзи сохта веб-саҳифа манзиллари эълон қилинди. | Zamon.uz