энг долзарб

Глазгодаги иқлим конференциясида муҳим декларация қабул қилинди

Бу 100 дан ортиқ давлатлар томонидан қўллаб-қувватланган.

Глазгодаги иқлим конференциясида муҳим декларация қабул қилинди

 

Глазгода бўлиб ўтаётган БМТ иқлим ўзгариши масалалари конференциясида юздан ортиқ давлатлар ўрмонлар йўқ бўлиб кетишига қарши курашни кучайтириш мажбуриятини олди. Бу ҳақда DW хабар берди.

 

2 ноябрь куни қабул қилинган декларацияда қайд этилишича, дунёда ўрмонлар кесилиши 2030 йилга бориб тўхталиши керак. Бу орқали глобал иқлим исиши оқибатларини камайтириш мақсад қилинган.

 

Ушбу декларация ўрмонларнинг 85 фоизи тўпланган 100 дан ортиқ давлатлар томонидан қўллаб-қувватланди. Келишув 20 миллиард доллар ажратилишини кўзда тутади. Бу маблағларнинг бир қисми ўрмон ёнғинларига қарши курашга ва ёнғинлардан азият чеккан майдонларни қайта тиклашга сарфланади.

 

Шу билан бирга халқаро экологик ташкилот Greenpeace  ушбу келишувни “етарли эмас” дея баҳолади. Ташкилотнинг сўзларига кўра, бу ўрмонлар аёвсиз кесилиши учун яна ўн йил вақт тақдим этади.

 

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 ноябрь бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида куни йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш ташаббусини илгари сурди.

 

Бундан аввал Рим Папаси иқлим ўзгариши дунёда экологик қочқинлар сони ошишига олиб келишини маълум  қилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.