Кингсли Коман: “У “Олтин тўп”га ҳар томонлама муносиб”
"Бавария" футболчиси Кингсли Коман “Олтин тўп”га ўзи муносиб деб билган номзодни айтди:

“Албатта, Левандовски охирги мавсум натижаларига кўра, “Олтин тўп”ни қўлга киритиши керак. Зеро, у бунга ҳар томонлама муносиб ҳисобланади. Бизда юқори босимдан моҳирона фойдаланадиган ҳужумкор ва тезкор жамоа бор. Ишонаманки, бу мухлисларимизга катта завқ бағишлайди”.
Эслатиб ўтамиз, Роберт Левандовски Германия чемпионатида ўнта ўйинда майдонга тушиб 12 та гол уришга муваффақ бўлди.
Маълумот ўрнида: “Олтин тўп”ни топшириш маросими шу йилнинг 29 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Аввалроқ “Бавария" клуби ҳимоячиси Лукас Эрнандес қамоқ жазосига ҳукм қилингани ва “Бавария” Левандовски ўрнига Ҳоландни сотиб олмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







