Абдумалик Ҳалаков финалга йўл олди
Айни кунларда Сербия пойтахти Белград шаҳрида давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кирди.

Бироз аввал мусобақанинг ярим финал жангида ҳамюртимиз Абдумалик Ҳалаков эронлик Даниял Шахбашга қарши рингга кўтарилиши лозим эди. Бироқ, эронлик боксчининг жароҳати жиддий эканлиги сабабли ҳамюртимиз ғалабани ўз фойдасига ҳал қилди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, бугун оқшом яна бир боксчимиз Мадияр Саидраҳимов Куба терма жамоаси аъзоси Хулио Ла Круз билан финал йўлланмаси учун кураш олиб боради.
Аввалроқ Абдумалик Ҳалаков рақибига имконият қолдирмагани ва Мадияр Саидраҳимов илк жангини ғалаба билан бошлагани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







