энг долзарб

Паркент туманидаги хонадонда боқилаётган шерлар бўйича Экология қўмитаси расмий муносабат билдирди

Шер боласи ўнг кўз катарактаси билан туғилганлиги ҳамда махсус муолажаларнинг ўз вақтида олиб борилиши маълум бўлди.

Паркент туманидаги хонадонда боқилаётган шерлар бўйича Экология қўмитаси расмий муносабат билдирди

 

 

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Паркент туманидаги хонадонларнинг бирида Африка шер боласининг сақланаётган, уларнинг аҳволи қониқарли эмаслиги билан боғлиқ видеолар берилганди.

 

Ушбу ҳолат Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан атрофлича ўрганилди ва қуйидагиларни маълум қилди.

 

Қўмита томонидан 2019 йил 10 октябрь куни фуқаро Х.Аҳмедовга ёввойи ҳайвонлар сақланадиган ва кўпайтириладиган питомник, шунингдек, зоология коллекцияларини ҳисобга қўйиш тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилган. Ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва кўпайтириш бўйича “Wildlife” МЧЖ питомниги Тошкент вилоятининг “Боғишамол” дала ҳовли ҳудудида жойлашган.

 

Питомник раҳбари Х.Аҳмедов томонидан Африка шерлари (1 дона эркак ва 1 дона урғочи) 2020 йилнинг 3 октябрь куни Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги “Shou panda arena” ҳаваскорлик цирк гуруҳи раҳбари билан шартнома тузилиб, сотиб олинган.

 

Питомникда сақланаётган ёввойи ҳайвонлар бўйича Давлат экология қўмитасига 2021 йилнинг январь ойида тақдим этилган ҳисоботга мувофиқ, шерлар 2017 йилда туғилган, озуқа рационига гўшт, тухум ва турли витаминлар белгиланган. Улар ўз вақтида берилади. Эркак жинсли шернинг вазни 230 кг, урғочи шернинг вазни 170 кг, ёввойи ҳайвонларга эмлаш ишлари муддатида олиб борилган ҳамда уларнинг умумий аҳволи яхши.

 

Шунингдек, “Wildlife” МЧЖ раҳбари билан мулоқот давомида жорий йилнинг 8 сентябрь куни зоопитомникда 1 дона бош шер боласи ўнг кўз катарактаси билан туғилганлиги ҳамда махсус муолажаларнинг ўз вақтида олиб борилиши маълум бўлди.

 

Шерларнинг очиқ ҳавода айланиши учун қўшимча 24 метр-квадрат майдонга эга мустаҳкам панжарали усти берк валер ташкил этилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.