Шифокор аёлни аёвсиз калтаклаган фуқаро 4 йилга қамалди
Шифокор Н.Тошпулатованинг бош мияси қаттиқ лат еб, оғир даражадаги бош мия ёпиқ жароҳати билан касалхонага ётқизилган.

Шу йилнинг 24 март куни кечки пайт соат 23:15 ларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг токсикология қабул бўлимига пойтахтнинг Олмазор туманида истиқомат қилувчи 37 ёшли фуқаро У.Н. онаси ҳамроҳлигида текширувга олиб келинган.
Беморнинг онаси токсиколог хонасида ўз хизмат фаолиятини ўтаётган навбатчи шифокор Н.Тошпўлатовага ўғлига қарашини сўрайди. Бошқа беморни кўрётган навбатчи шифокор бемор У.Н. шундан сўнг қабул қилишини айтади. Буни эшитган беморнинг онаси оғзига келган сўзлар билан ҳақорат қилади бошлайди. Бу ҳам етмагандек, маст ўғли хонага кириб, навбатчи шифокорни ура кетади. Оқибатда шифокор Н.Тошпулатованинг бош мияси қаттиқ лат еб, оғир даражадаги бош мия ёпиқ жароҳати касалхонага ётқизилган. Ўша пайтдаёқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан қонунга мувофиқ ҳукм чиқарилишини сўраб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат билан чиққан. Кейинги жараёнларда тиббиёт ходимига қўл кўтарган фуқарога нисбатан жиноий иш очилиб, суриштирув ишлари бошланган.
Орадан маълум вақт ўтиб, 2021 йилнинг 2 ноябръ куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида фуқаро У.Н.гa нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Унга кўра, айбланувчига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Гарчи айбланувчининг олдин муқаддам судланмагани, ўз айбига иқрорлик билдириб, қилмишидан пушаймонлиги, оилавий шароити ҳамда касаллиги, маҳалла фуқаролар йиғини томонидан берилган илтимоснома жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳоланган бўлса-да, мазкур қилмишни ғаразли ниятда ҳамда мастлик ҳолатида содир этгани учун қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси ўзгаришсиз қолдирилди.
Оламгир Абдиев







