энг долзарб

Тошкент аэропортида 200 га яқин йўловчи  Истанбулга уча олмади

“Uzbekistan Airports” компанияси ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкент аэропортида одамлар тўплангани акс этган видео юзасидан изоҳ берди.

Тошкент аэропортида 200 га яқин йўловчи  Истанбулга уча олмади

 

 

Компания хабарига кўра, кеча 3 ноябрь куни “Uzbekistan Airways” рейси билан Тошкент — Истанбул йўналиши бўйича учмоқчи бўлган 200 га яқин киши аэропортга келган. Бироқ бу рейс жадвалда бўлмаган. Йўловчилар чипталарни “Asia Luxe Travel” сайёҳлик компанияси орқали сотиб олишганини айтишган.

 

“Uzbekistan Airways” вакиллари сайёҳлик компанияси авиачипталар савдосини авиакомпания билан слотни (аэропортдаги парвоз учун ажратилган вақт) келишмаган ҳолда ташкил қилганини маълум қилган.

 

Сайёҳлик компанияси йўловчиларга сув тарқатган ва уларни меҳмонхонага жўнатиш учун транспорт ташкил қилган. Таъкидланишича, одамлар терминал биносини тарк этишдан бош тортишган.

 

Таъкидлашича, Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ташаббуси билан захира ҳаво кемаси ажратилиб, барча йўловчилар рўйхатга олинган. Самолёт кечанинг ўзидаёқ маҳаллий вақт билан соат 20:30 да Истанбулга учиб кетган.

 

Аввалроқ Исломободдан Лондонга учаётган самолёт йўловчи аёлнинг ўлими туфайли Тошкентга фавқулодда қўнгани ҳамда у ўз йўловчиларини олиб кетгани ҳақида хабар берилганди.

 

Баҳринисо Мадумарова

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Тошкент аэропортида 200 га яқин йўловчи  Истанбулга уча олмади | Zamon.uz