Тошкент вилоятида замонавий “Astrum” IT академияси филиали ўз фаолиятини бошлади
Бу масканда ўқийдиган 100 нафар ёшларнинг ҳар бирига 15 миллион сўмгача грант берилиши режалаштирилган.

Дунё мамлакатларида IТ соҳаси жадал ривожланаётганини кўриш мумкин. Мамлакатимизда ташкил этилган IТ паркларда ёшлар ўз илмий-тадқиқотларини олиб бориб, янги лойиҳалар тайёрлаб, давлат ва жамият тараққиётига ўз ҳиссасини қўшишга интилмоқда.
Ёшлар ишлари агентлиги раиси Алишер Саъдуллаев шундай деди:
— Бу академия 42-мактаб ғояси руҳида ташкил топган. Унинг фаолият бошлаши мени хурсанд қилди. Бизга жуда кўп қтидорли, лекин молиявий имконияти йўқ ёшлар ана шундай академияларда ўқиш учун мурожаат қилди. Биз жамоамиз ва “Astrum” IT академияси билан келишган ҳолда уларга грант ажратиб, имкон беришга қарор қилдик. Ушбу ташаббусни “Микрокредитбанк” ва “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси ҳам қўллаб-қувватлади”.
Маълумот учун: мазкур имкониятдан фойдаланиш учун @yoshlargrant_bot Telegram боти орқали рўйхатдан ўтиш лозим. Рўйхатдан ўтиш 14 ноябрь куни якунланади.
Бундан аввал Cунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







